Россия Москвадаги нишонларга учувчисиз ҳаво ҳужумининг олдини олди
Россия Мудофаа вазирлиги Киевнинг Москва вилоятидаги нишонларга учувчисиз ҳаво ҳужуми уюштиришга уриниши муваффақиятсизликка учраганини маьлум қилди.
ТАСС ахборот агентлигининг хабар беришича, Россия Мудофаа вазирлиги чоршанба куни берган баёнотида маьлум қилди:Бугун Киев режимининг Москва вилоятидаги нишонларга учта учувчисиз учиш аппарати (ПУА) билан ҳужум қилишга уриниши зарарсизлантирилди.
Ушбу баёнотга кўра, барча дронлар электрон уруш ускуналари ёрдамида тўхтатилган.
21-июн, чоршанба куни Москва вилояти губернатори Андрей Воробёв ҳам шундай деди:Россия армияси ушбу ҳудуддаги ҳарбий база омборларига яқинлашаётганда иккита дронни тутиб олди.
Москва вилояти губернатори дронлар Калининц қишлоғи яқинида қулаганини қўшимча қилди:Уларнинг қолдиқлари топилган, бироқ вайронагарчилик ва қурбонлар йўқ.
Ушбу хабарга кўра ва аноним манбаларга таяниб, яна бир дрон Москва вилоятининг "Лукино" қишлоғи яқинида қулаган.
Аввалроқ, Украина учувчисиз учоқларининг Москва ва Москва вилоятига қилган ҳужуми ортидан бу ҳудудда икки киши енгил жароҳатланган, бир қанча бинолар шикастланган эди.
Россия Миллий Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Украиналик диверсантларнинг Россия шаҳарларига қилган ҳужумларига тўхталар экан, Украина режимининг террорчи эканлигини таькидлади:Террорчилар бир марта ва бутунлай йўқ қилиниши керак.