Хитой ресторанида юз берган портлашда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i85182-Хитой_ресторанида_юз_берган_портлашда_ўнлаб_одамлар_ҳалок_бўлди
Хитойда ресторанда юз берган портлаш оқибатида 31 киши ҳалок бўлди.
(last modified 2023-06-23T10:28:09+00:00 )
июн 22, 2023 15:00 Asia/Tashkent
  • Хитой ресторанида юз берган портлашда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди
    Хитой ресторанида юз берган портлашда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди

Хитойда ресторанда юз берган портлаш оқибатида 31 киши ҳалок бўлди.

Синхуа ахборот агентлигининг пайшанба кунги хабарига кўра, Хитойнинг шимоли-ғарбида жойлашган “Инчуан” шаҳридаги ресторанда содир бўлган портлаш “суюқ газдан келиб чиққан”. Ушбу портлашда 7 киши ҳам тан жароҳати олган, улардан бирининг аҳволи оғир эканлиги билдирилмоқда.

Ушбу портлашдан сўнг, Хитой раҳбари Си Цзинпин ўз мурожаатида "ярадорларни даволаш ва асосий соҳаларда хавфсизлик назоратини кучайтириш, одамларнинг ҳаёти ва мулкини ҳимоя қилиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишни сўради".

Хитой Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳам маълум қилди:Портлаш содир бўлган жойга 100 дан ортиқ одам ва 20 та машина жўнатилди ва қутқарув операцияси пайшанба куни маҳаллий вақт билан эрталаб соат 4 да якунланди.