Вагнер қўшинларининг чекинди
Вагнер гуруҳи раҳбари Евгений Пригожин шанба куни кечқурун гуруҳ ўз қўшинларини олиб чиқиб кетаётганини эьлон қилган аудиоёзувни эьлон қилди.
ИРНА хабарига кўра, Евгений Пригожин қўмондонлигидаги “Вагнер” ҳарбий гуруҳи ўтган жума оқшомидан бошлаб амалда Россия армиясига қарши қуролли қўзғолон бошлаган бир вазиятда Владимир Путиннинг қисқа ва кескин нутқи “Вагнер” милиция гуруҳининг ҳаракати Москва назарида хиёнат эканлиги ва Евгений Пригожин билан муроса қилишга истак йўқлигини билдиради.
Вагнер гуруҳи жангариларининг қўзғолон кўтариб, айрим шаҳарлар ва транспорт линияларини ўз назоратига олганидан сўнг, Россия президенти Владимир Путин шанба куни телевидение орқали қилган чиқишида бу қўзғолонни бу мамлакатнинг орқасига пичоқ уриш деб атади ва душманларнинг суиистеъмолига сабаб бўладиган ўзаро келишмовчиликларни четга суриб қўйиш кераклигини айтди
Россия президенти ушбу мамлакатдаги ҳозирги қуролли исён ташкилотчиларини зарарсизлантириш бўйича зарур буйруқлар чиқарилишига тўхталар экан, Москва бу қуролли исёнга қаттиқ жавоб беришини қаттиқ оҳангда огоҳлантирди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ғарб давлатларини "Вагнер" ҳарбий гуруҳининг исёнини Россияга қарши душманлик мақсадларига эришиш учун суиистеъмол қилиш ҳақида огоҳлантирар экан, бу давлат хавфсизликни кафолатлаш ва ўз қадриятларини ҳимоя қилиш ва кўп қутбли тизимни яратиш давом этишини эьлон қилди
Россия ташқи ишлар вазири Россиядаги вазият яқин келажакда ҳал этилишига ишончи комил эканлигини таькидлади.