Пригожинга қарши жиноий ишнинг бекор қилинди; Вагнер раҳбари Беларусга кетди
Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков шанбага ўтар кечаси “Вагнер” гуруҳи раҳбари Евгений Пригожинга қарши жиноий иш ёпилиши ва у Беларусга кетишини маьлум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Песков Вагнер қўшинлари Украинадаги урушнинг олдинги чизиғидаги саьй-ҳаракатларини ҳисобга олган ҳолда жиноий жавобгарликка тортилмаслигини таькидлада:Россия президенти Владимир Путин ҳар доим Вагнер кучларининг Украина уруши фронтидаги самарали ҳаракатларини ҳурмат қилган.
"Вагнер" раҳбарига қарши жиноий ишнинг бекор қилиниши "Вагнер" гуруҳи раҳбари Евгений Пригожин шанба куни кечқурун ёзиб олинган аудиофайлни эълон қилиб, гуруҳ ўз кучларини олиб чиқиб кетаётганини эълон қилган пайтга тўғри келди.
Айни пайтда; Россия президенти Владимир Путин ва Беларус президенти Александр Лукашенко шанба куни кечқурун “Вагнер ҳарбий гуруҳи” раҳбари Евгений Пригожин билан музокаралар натижаларини муҳокама қилишди ва Путин бу чақирувда Лукашенконинг воситачилигини юқори баҳолади. Бу ҳақда Беларус президентининг матбуот хизмати хабар берди:Беларус президенти Россия президентини Вагнер гуруҳи раҳбари билан музокаралар тафсилотлари ҳақида маьлум қилди.
Беларус ҳукумати Лукашенко Пригожин билан келишувга воситачилик қилган, деб даъво қилди, тафсилотларни келтирмади.