июн 27, 2023 14:13 Asia/Tashkent
  • Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги маълум қилди; Аллоҳнинг уйига зиёрат қилувчилар сони рекорд даражага етди
    Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги маълум қилди; Аллоҳнинг уйига зиёрат қилувчилар сони рекорд даражага етди

Саудия ҳукумати эълон қилди:Бу давлат ушбу Ҳаж мавсумида қабул қилган зиёратчилар сони бўйича рекорд ўрнатади.

Ҳаж маросими ҳар йили Зулҳижжа ойида Арабистоннинг Макка шаҳри ва унинг атрофида бўлиб ўтадиган мусулмонларнинг энг йирик йиғилишидир.

Ал-Жазира телеканалининг хабар беришича, Саудия Арабистонининг Ҳаж ва Умра вазирлиги расмийси айтди:Бу йил Аллоҳнинг уйига энг кўп зиёратчилар йиғилганига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Ушбу ҳисоботга кўра, 2021 ва 2022 йиллардаги корона пандемияси чекловлари зиёратчиларнинг Аллоҳнинг уйи тавофидан оёқларини амалда қисқартирган бўлса, бу йил барча чекловлар бекор қилинган ҳолда Аллоҳнинг уйининг зиёрат қилиш маросимида 2,5 миллиондан ортиқ киши иштирок этиши кутилмоқда.

Бу йил Ҳаж маросимини ўтказиш зиёратчиларнинг саломатлигини таьминлаш, уюшқоқлик билан таьминлаш борасида қийинчилик туғдирмоқда. Чунки Саудия Арабистонида жазирама тўлқини 45 даража ҳароратга сабаб бўлган ва бу чақирувга жавобан Ар-Риёд зиёратчиларнинг юрак хуружи, иссиқлик уриши, сувсизланиш, ортиқча чарчоқ ва оғир касалликлар каби умумий муаммоларини ҳал қилиш учун 32 минг тиббиёт ходими ва минглаб тез ёрдам машиналарини сафарбар қилган.

Бу йилги ҳаж ҳам алоҳида сиёсий маьно касб этди, чунки 2015-йилдан ҳозиргача Саудия Арабистонининг Яманга ҳужумидан деярли бир неча ой ўтиб, биринчи марта, ниҳоят, яманликларга Ҳаж маросимида қатнашишга рухсат берилди. Шунингдек, суриялик зиёратчилар гуруҳига бу давлатнинг шимоли-шарқида турк ҳукуматининг рухсати билан бу давлат чегарасига кириб, у ердан Маккага жўнаб кетишди.

Ёрлиқ