Польша ўз ҳудудларида ядро қуролларни жойлаштиришга тайёр
(last modified Sat, 01 Jul 2023 09:59:55 GMT )
июл 01, 2023 14:59 Asia/Tashkent
  • Польша ўз ҳудудларида ядро қуролларни жойлаштиришга тайё
    Польша ўз ҳудудларида ядро қуролларни жойлаштиришга тайё

Польша мамлакати Бош вазири Варшава ҳукуматини НАТО давлатлари ўртасида ядровий алмашинув дастурига қўшилишга тайёрлигини билдирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Польша Бош вазири, Матеус Мораветски Европа Иттифоқининг Брюсселдаги саммити ортидан Россиянинг Белорусда тактик ядро қуролини жойлаштириш ниятига тўхталиб Польшада ядро қуролини жойлаштириш бўйича якуний қарори АҚШ ва НАТО ҳамкорлигига боғлиқ деб эълон қилди.

ОАВ эса ядро алмашинув НАТОнинг ядровий тўсиқ бўлиш дастурининг бир қисми эканлиги ва бу эса ўзларида ядро қуролга эга бўлмаган НАТО аъзолари учун ядро каллакларни сотиб олишга имкон беради.

Бу дастур доирасида  2009 йилнинг ноябр ойидан бери АҚШ ядро қуроллари Белорус, Германия, Италия ва Туркияда жойлаштирилди.

Айтиш жоиздирки, Россия ва Белорус мудофаа вазирлари 25 май куни   Белорус ҳудудида тактик ядро қуролларини жойлаштириш бўйича ҳужжатларни имзолаган эди.

16 июн куни Россия президенти Владимир Путин ҳам  Россиянинг биринчи тактик ядро каллаклари ҳозирда Белорусда бўлиб якуний ўтказиш жараёни йил охирига якунланади деб айтганди.