Ливия Американинг мамлакат ички ишларига аралашувини танқид қилди
(last modified Sun, 02 Jul 2023 05:18:00 GMT )
июл 02, 2023 10:18 Asia/Tashkent
  • Ливия Американинг мамлакат ички ишларига аралашувини танқид қилди
    Ливия Американинг мамлакат ички ишларига аралашувини танқид қилди

Ливия Бош вазири АҚШнинг Ливиядаги вакилининг нефт ҳақидаги баёнотларини мамлакат ички ишларига очиқдан-очиқ аралашув сифатида баҳолади.

Спутник ахборот агентлиги хабарига кўра, Ливия бош вазири Усама Ҳамад АҚШнинг ушбу мамлакатдаги махсус вакили Ричард Норланддан Ливия суд тизимининг суверенитетини ҳурмат қилишни ва бу мамлакатнинг ички ишлари ҳар қандай тарафга ёрдам бериш орқали аралашмасликни сўраган.

Ҳаммад Норланднинг ОАВдаги баёнотларини Ливия ишларига аниқ аралашув деб атади ва буни халқ пулларини беҳуда сарфлашдан манфаатдор партияни қўллаб-қувватлашга асосланган деб атади.

Ливия бош вазири бу изоҳларни Норланд твиттерда Ливиядаги нуфузли сиёсатчилар нефтни кесиш билан таҳдид қилмасликлари кераклиги ҳақида ёзганидан кейин айтди. Чунки бу таҳдид Ливия иқтисодиётига ҳалокатли оқибатларга олиб келиши ва бутун Ливия халқига зарар етказиши мумкин.

Ливия Бош вазири Норланддан чет эл манфаатларининг Ливия миллати манфаатлари ва ҳуқуқларидан устун бўлишига йўл қўймасликни ва ҳақиқатни билмай туриб ОАВда изоҳ бермасликни сўради.

Аввалроқ Усама Ҳаммад нефт ва газ оқимини тўхтатиб, фавқулодда ҳолат эьлон қилиш билан таҳдид қилган эди, чунки Триполидаги миллий бирлик ҳукумати ноқонуний равишда нефтдан 16 миллиард доллар даромад олишга муваффақ бўлган эди.

Ливия ҳукумати мусодара қилинган маблағларни нотўғри ишлатишнинг олдини олиш учун ушбу маблағлар учун суд васий тайинлаш учун суд тизимига мурожаат қилишини эълон қилди.

Шу муносабат билан Бенғози апелляция суди Миллий нефт компаниясининг Ливия ҳукуматининг нефт даромадларини мусодара қилиш ҳақидаги қарори устидан шикоятини рад этди ва компания ҳисобларини ҳибсга олиш бўйича кўрилган чораларни тасдиқлади.