Эрон ядровий дастури бўйича қабул қилинган келишув ҳақидаги гумонсирашлар
Эрон ядровий дастури бўйича қабул қилинган келишув ҳақидаги гумонсирашлар
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "Эрон ядровий дастури бўйича қабул қилинган келишув ҳақидаги гумонсирашлар" мавзуига бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Доналд Трампнинг Америка қўшма штатлари президенти сайловида ғалабани қўлга киритганидан кейин, унинг АҚШ президенти сифатида таништирилиши биланоқ, Доналд Трампнинг Эрон ядровий келишувига қарши ноанъанавий нутқлари яна бир бор муҳокама этилди ва ушбу битимнинг бекор қилиниши ҳақидаги эҳтимоллар янада ошкора тус олди. Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Шарқий Европага қилган сафаридаги чиқишида Американи, Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган ядровий келишувнинг ижро этилишида мажбуриятга эга деб айтди. Муҳаммад Жавод Зарифга кўра, афсуски Америка қўшма штатларининг ҳозирги давлати ядровий келишувга тўла амал қилмади. Аммо биз шунга ишончимиз комилки, мазкур ядровий битим ҳамма учун яхши ва маъқул бўлган. Ядровий келишув бизнинг имтиёзимиздир, лекин бу бошқаларнинг вариантларини инобатга олмадик деган маънони англатмайди. Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний ҳам Доналд Трампнинг баёнотига муносабат билдириб шундай айтдики, Эроннинг ядровий фаолиятига доир келишув БМТ хавфсизлик кенгашининг резолюцияси бўлиб, бир давлатнинг қарори билан ўзгармайди.
Доналд Трамп Америка қўшма штатлари президенти учун бўлиб ўтган сайлов кампаниясидаги чиқишларида, Эрон ядровий келишувини фожеа деб атади ва дунёдаги энг ёмон келишув бўлган дея баҳо берган эди. Шунингдек, у агар Оқ уй раҳбарлигини қўлга киритса, ўша куниёқ мазкур битимни йиртиб ташлашига ваъда берган эди. Шуларга қарамай, Доналд Трампнинг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Валид Форс, Доналд Трампнинг сайловда ғолиб бўлганидан сўнг шундай айтдики, Трамп Эрон ядровий келишувини бекор қилмоқчи эмас, балки мазкур келишувни қайтадан кўриб чиқиб, музокараларни бошқатдан бошлашдир. Албатта ядровий келишувда ўзини зарар кўрган деб биладиганлар ва ушбу келишувга Арабистон сингари қарши бўлган мамлакатлар, ушбу фурсатдан фойдаланиб Америкалик мутахассиларга бу хусусда ўз тавсияларини беришмоқда. Саудия арабистонининг разведка идорасининг собиқ бошлиғи ва Арабистоннинг АҚШ ва Англиядаги собиқ элчиси Туркий Файсал шундай айтдики, Доналд Трамп бошчилигидаги келгуси давлат Эрон ва жаҳоннинг қудратли давлатлари ўртасида қабул қилинган ядровий келишувни йиртиб ташламасдан, балки у Эроннинг Ўрта Шарқдаги беқарорлик келтириб чиқарадиган ҳаракатларини тийиб қўйиши керак. Лекин Доналд Трамп томонидан ҳозирга қадар айтган сўзлари бир бирига қарама-қаршидир.
Гарчи Доналд Трамп ушбу масала бўйича машҳур бўлиб кетган бўлсада, бироқ у ўзининг маслаҳатчиларига қулоқ соладиган бўлса, халқаро ҳамкорлари билан ихтилоф келтириб чиқариши ва улардан ажралиб кетиши даргумондир. Европа иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича масъули Федерико Могерени Доналд Трампнинг ядровий келишув борасидаги қарорлари ҳақида билдирган фикр ва мулоҳазаларига муносабат билдириб, кўплаб мажбуриятлар ҳақида аниқлик киритди. Федерико Могерени СНН тармоғи билан қилган суҳбатида шундай айтдики, Эрон ядровий келишуви АҚШ ва Эрон ўртасида қабул қилинган битим эмас, аксинча ушбу келишув бир неча томонлама бўлиб БМТ хавфсизлик кенгашида резолюция қабул қилинган. Эҳтимол, Доналд Трампнинг сайлов олди ташвиқотларида ядровий келишувни бир томонлама бекор қилиш ҳақида гапириб, одамларни ўзига жалб қилишни кўзда тутгандир, аммо Американинг ташқи сиёсатида муҳокама этилса, ушбу масала юзасидан халқаро тамойиллар доирасида БМТ хавфсизлик кенгаши томонидан тегишли чоралар кўрилиши керак. Доналд Трампнинг сўзлари ва ушбу сўзларнинг амалда ақл ва мантиқ билан ижро этилиши, унинг ташқи сиёсатини маълум қилганидан кейин маълум бўлади. Лекин, ҳар ҳолда ушбу ҳаракатлар шуни англатадики, Исломий инқилоб муаззам раҳбари турли муносабатлар билан қилган нутқларида, Американинг душманлигини ва мақсадларини баён этишда таъкидлаб ўтганидек, Америка Эрон халқини ўз талабларига бўйсиндириш учун қулай фурсат ва имконият қидирмоқда.
Исломий инқилоб муаззам раҳбари 14 июн куни тизим масъуллари билан учрашганида, муқобил тарафнинг суистеъмол қилиши учун замин яратиб берган ядровий келишув ҳужжатида ноаниқ ва мавҳум томонлари кўплигига ишора қилиб шундай таъкидлаган эдиларки, Эрон ислом жумҳурияти ядровий келишувни ҳаммадан олдин бузмайди, негаки ваъдага вафодор бўлиш қуръон кўрсатмасидир, аммо агар Америка қўшма штатлари президенти учун курашаётган номзодларнинг ядровий келишувни йиртиб ташлаш ҳақидаги таҳдидлари амалга ошса, Эрон ислом жумҳурияти ҳам мазкур келишувга ўт қўяди. Бу иш эса, қуръоний кўрсатма бўлиб ваъдасига амал қилмаганларга ўзига яраша жавоб қайтаришдир. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Американинг Эрон билан ошкора душманлигини давлатлар ўртасидаги одатий келишмовчиликдан ҳам жиддийроқ деб атади ва шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, ҳозирги Американинг табиати Рейган давридаги Америка табиатига ўхшайди. Бунда эса, демократлар ва республикачилар ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.