Россия АҚШнинг Суриядаги хавфли ҳаво ҳаракати ҳақидаги даъвосига  жавоб қайтарди
(last modified Thu, 06 Jul 2023 07:33:20 GMT )
июл 06, 2023 12:33 Asia/Tashkent
  • Россия АҚШнинг Суриядаги хавфли ҳаво ҳаракати ҳақидаги даъвосига  жавоб қайтарди
    Россия АҚШнинг Суриядаги хавфли ҳаво ҳаракати ҳақидаги даъвосига  жавоб қайтарди

Россия Мудофаа вазирлиги россиялик қирувчилар ва америкалик дронлар ўртасидаги зиддиятнинг айбдори Қўшма Штатлар деб ҳисоблади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, пайшанба куни эрталаб АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Россия самолётлари Сурияда бу мамлакат учоқларига тўқнаш келганда ўзини хавфли ва нопрофессионал тутганини даьво қилди.

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари баёнотида шундай дейилади:“Ушбу дронлар ИШИДга қарши миссияси давомида 3 нафар россиялик қирувчи томонидан таьқиб қилинган”.

Ушбу воқеа акс этган видеони эълон қилиб, Вашингтон шундай деди:Белгиланган тартибларга зид равишда россиялик қирувчилар самолётларимиз олдига бир нечта машьалларни ташладилар”.

Баёнотнинг давоми шундай дейилади: “Россия самолётларининг Сурияда қилгани бизни қочиш маневрлари қилишга мажбур қилди”.

Бироқ, Россия Мудофаа вазирлиги кескин баёнот бериб, Вашингтоннинг бу айбловини рад этди ва бу воқеада Америка ҳаво кучлари айбдор эканлигини эълон қилди.

Россия ҳам тушунтирди:“Шунингдек, биз халқаро коалициянинг дронлари томонидан Сурия-Россия қўшма ўқув-машғулот зонаси ҳаво ҳудудини [ИШИДга қарши] бузишнинг 12 та ҳолатини қайд этдик”.

Яқинда Америка расмийлари Россия қуролли қирувчилари Суриядаги Америка позициялари устидан учиб ўтиш ёки америкалик қирувчиларга бир неча юз фут масофада учиб ўтиш орқали мамлакат ҳарбийларига босимни оширганини айтишди.