Байден Украинага кассетали бомбалар юборилишини расман тасдиқлади
(last modified Sat, 08 Jul 2023 05:55:25 GMT )
июл 08, 2023 10:55 Asia/Tashkent
  • Байден  Украинага кассетали бомбалар юборилишини расман тасдиқлади
    Байден Украинага кассетали бомбалар юборилишини расман тасдиқлади

АҚШ президенти Жо Байден Украинага кассетали бомба юборишни расман тасдиқлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, АҚШ президенти Жо Байден Киевга ҳарбий қурол жўнатишда давом этар экан, CНН телеканалига берган интервюсида мамлакат Украина армиясини “кассетали бомбалар” билан таьминлашни маьқуллаганини расман тасдиқлаган.

Байденнинг таъкидлашича, бу қарор АҚШ ҳукумати учун "қийин қарор" бўлган, аммо у ва унинг кабинети "Конгрессдаги иттифоқчилар ва ҳамкасблари билан маслаҳатлашганидан кейин" ниҳоят шундай қарорга келишган.

Байденнинг сўзларига кўра, “Украиналикларнинг ўқ-дорилари тугаб бормоқда ва уларга қарши ҳужумларда бу турдаги қуроллар керак”.

Жума куни АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) сиёсий масалалар бўйича офицер ўринбосари Колин Кол Вашингтон Украинага 800 миллион долларлик янги ҳарбий пакет, жумладан кассетали бомба жўнатишини маьлум қилди ва Вашингтон ўзининг энг замонавий кассетали бомбаларини Киевга юборишини айтди.

Пайшанба куни Ҳуман Ригҳц Wатч ташкилоти Қўшма Штатларни Украинанинг қўшимча кассетали ўқ-дорилар юбориш ҳақидаги илтимосини рад этишга чақирди.

Ушбу ташкилот кассетали бомбаларнинг Украина кучларига топширилиши ҳақида огоҳлантирар экан, ушбу турдаги қуролларнинг берилиши, албатта, тинч аҳолининг узоқ муддатли азоб-уқубатларига олиб келиши ва ундан фойдаланиш халқаро қоралашга олиб келишини таъкидлади.