Путин Вагнер қўмондони билан учрашди
Кремл Вагнер қўмондонининг Путин билан қўзғолондан кейин учрашганини эълон қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Кремл саройи кеча (душанба) эьлон қилди:Вагнер гуруҳи раҳбари Евгений Пригожин Россия президенти Владимир Путин билан 29-июн куни гуруҳнинг қисқа исёни ва Москва томон ҳаракатланишидан беш кун ўтиб учрашган.
Кремл матбуот котиби Дмитрий Песковнинг журналистларга айтишича, Путин учрашувга 35 кишини, жумладан бўлинмалар командирларини таклиф қилган ва учрашув уч соат давом этган.
Песковнинг сўзларига кўра, Вагнер қўмондонлари ушбу учрашувда Путинга унинг аскари эканликларини ва у учун курашни давом эттиришларини айтганлар.
Белоруссия президентининг музокаралари ва воситачилиги натижасида Пригожин бошчилигидаги Вагнер гуруҳининг қисқа исёни тўхтатилди ва Пригожин ўз жангчиларига ўз лагерларига чекинишни буюрди.
Пригожиннинг айтишича, қўзғолондан мақсад ҳукуматни ағдариш эмас, балки баьзи армия кучлари ва мудофаа қўмондонларини Украинадаги хатолари ва нопрофессионал ҳаракатлари учун “муҳокама қилиш” эди.
Ушбу хабарга кўра, Пригожин Беларусда бўлиши керак эди. Аммо Беларус президенти Александр Лукашенко ўтган ҳафта Пригожин Россияга қайтганини ва Вагнер жангчилари Беларусга кўчиб ўтиш таклифини ҳали қабул қилмаганини маьлум қилди.