Хитой: Америка дунёдаги энг катта хакерлик империяси
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби АҚШ Миллий Хавфсизлик Кенгаши матбуот котиби Адам Ходжнинг Хитойнинг Вашингтоннинг махфий бўлмаган электрон почталарига кириб бориши ҳақидаги баёнотларини ёлғон деб атади ва шундай деди:Америка дунёдаги энг катта хакерлар империяси.
Миcрософт корпорацияси сешанба куни хитойлик хакерлар йирик кибероперация натижасида 25 га яқин ташкилот, жумладан, АҚШ давлат идораларининг электрон почта аккаунтларига киришга муваффақ бўлганини даьво қилди. Шунингдек, Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг матбуот котиби Адам Ходж ҳам Миcрософт баёнотига жавоб бериб, ҳеч қандай тафсилотларни тилга олмаган ҳолда, Миcрософт булут хавфсизлигидаги бузилиш таснифланмаган тизимларга таъсир қилганини айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот сайтига кўра, ушбу вазирлик матбуот котиби Ван Венбин “Миcрософт” компаниясининг Пекинга қарши баёнотини ёлғон маьлумот деб атаган ва шу ҳақда айтди:Хитой ва турли мамлакатларнинг киберташкилотлари ўтган йили АҚШнинг Пекинга киберҳужумларининг кириб боришини фош қилган ҳисоботларини эълон қилишди.
Хитой дипломатик хизмати матбуот котиби, шунингдек, Америка дунёдаги энг кўп кибер ўғирлик қилаётганини таъкидлади.