Хитой НАТО муаммоларни яратишларини танқид қилди
Хитойнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги вакили Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотини (НАТО) Совуқ уруш даври маҳсулидир ва унинг кенгайишини барча муаммоларнинг манбаи деб ҳисоблади.
Ушбу йиғилишда НАТО Бош котиби Янс Столтенберг Хитой 2035 йилга бориб ядровий каллакларга эга 1500 та ракетага эга бўлишини ва бу ракеталар бутун Шимолий Америка ва Европани нишонга олиши мумкинлигини айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Хитойнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги вакили Чжан Жун жума куни баёнот бериб, НАТО ҳарбий алянси турли мамлакатларда ўз таьсирини кенгайтиришга қаратилган саьй-ҳаракатлари туфайли уни барча муаммоларнинг манбаи деб билишини айтди:"НАТО Совуқ Уруш маҳсули сифатида ҳамон Совуқ Уруш хаёлотини таъқиб қилмоқда. НАТОнинг Вилнюсда бўлиб ўтган йиғилишида биз совуқ уруш давридаги таниш иборалар ва мафкуравий қарама-қаршиликларни эшитдик".
Хитой дипломати, шунингдек, Литвада бўлиб ўтган НАТО саммитида Хитойга қўйилган асоссиз айбловларни рад этди ва Хитойнинг дунё тинчлигини ўрнатиш ва таьминлашга қаратилган саьй-ҳаракатларини таькидлади ва шундай деди:"Барча муаммоларнинг ҳақиқий айбдори НАТО. НАТОнинг Хитойга қарши айбловлари мутлақо асоссиз".
Хитойнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги вакили шундай деди:"НАТО дастлаб кўзда тутилган географик чегаралардан ташқарига чиқди ва энди ўз кучини бутун дунё бўйлаб лойиҳалаш ниятида. Бироқ бундай ҳаракатлар минтақа хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Ҳарбий харажатларнинг доимий ўсиши ва НАТОнинг ўз кучини кенгайтириш ва қарама-қаршиликни кучайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларига ишора қилиб, Чжан қўшимча қилди:Халқаро қоидаларни бошқаларга тавсия этиш билан бир вақтда Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти халқаро муносабатларда белгиланган меьёрларни бузади ва ички ишларга аралашиш, урушларни қўзғатиш, қабул қилиб бўлмайдиган жазо чораларини қўллаш ва тинч аҳолини ўлдириш орқали халқаро тартибни бузади.