июл 16, 2023 09:48 Asia/Tashkent
  • Путин Қора денгизда дон экспорти бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилмаганига урғу берди
    Путин Қора денгизда дон экспорти бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилмаганига урғу берди

Россия президенти Қора денгизда дон экспорти бўйича келишув мажбуриятлари ва мақсадлари бажарилмаганини таькидлади.

“Қора денгиз ташаббуси тўғрисида”ги “Ғалла келишуви” деб номланувчи келишув Туркия, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Россия ва Украина томонидан 2022-йил июл ойида Истанбулда имзоланган эди. Ушбу келишувдан кўзланган мақсад Украина портларидан бу давлат ва Россия ўртасидаги уруш туфайли тўхтатилган дон экспортини қайта тиклаш эди.

Ушбу шартнома амалга оширилганидан бери бир неча бор узайтирилган.

Жаҳон ёшлар волейболи; Эроннинг финалга чиқди Россия президенти Владимир Путин Қора денгиз бўйлаб дон экспорти бўйича келишувда бу мамлакатдан озиқ-овқат ва ўғит экспорти йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича мажбуриятлар ҳали бажарилмаганини маьлум қилган.

Владимир Путин қўшимча қилди: Қора денгизда дон экспорти бўйича келишувнинг асосий мақсади уни муҳтож мамлакатларга, жумладан Африка мамлакатларига экспорт қилиш эди, аммо бу мақсадга эришилмади.

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров яқинда Москва Қора денгизда дон экспорти бўйича келишувни узайтиришни қўллаб-қувватлаш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаётганини айтган эди.

Россия ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, Украина донининг экспорти узоқ вақт давомида тижорат жиҳатини олди.

Ёрлиқ