Кремл Ғарбни ядровий терроризмни қўллаб-қувватлашда айблади
Украина дронларининг Россиянинг “ядровий шаҳри”га ҳужумига жавобан Кремл Ғарбни “ядровий терроризм”ни қўллаб-қувватлашда айблади.
Жума куни эрта тонгда Россия ҳукумати Украина дронининг Курчатов шаҳрига, Украина чегараси яқинидаги Курск вилоятида жойлашган атом электр стансияси ва муҳим саноат корхоналарига ҳужум қилгани ҳақида хабар берди. Ҳужум эълон қилингандан сўнг, Украина Россия ичидаги саботаж ва дрон ҳужумларини камдан-кам изоҳлаш амалиёти каби дарҳол муносабат билдирмади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Россия Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳужум муҳим атом электр стансияси яқинида содир бўлганини ҳисобга олиб, уни кескин қоралаган.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова Украинанинг ғарбий иттифоқчиларига киноя билан мурожаат қилди:Киев режимига учувчисиз самолётлар юбораётган давлатлар ядровий фалокат юз берган тақдирда Марсда паноҳ топишни режалаштиряптими? Бунинг учун уларда етарли вақт бўлмайди.
Бу Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмийси давом этди:НАТО мамлакатлари халқи билиши керакки, уларнинг ҳукуматлари Киев режимининг ядровий терроризмини қўллаб-қувватлайди.
Шу муносабат билан, Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам ижтимоий тармоқларда Россиянинг ушбу дрон ҳужумини қайтариш учун ҳаво мудофаа тизимларидан фойдалангани ҳақидаги тасдиқланмаган хабарлар эълон қилинганидан кейин шундай деди:Ушбу рус тизимлари самарали ишламоқда, аммо Украина Россия ичидаги нишонларга ҳужум қилишда давом этмоқда.