Путин Ғарбни Украинага кассетали ўқ-дорилар юбориш ҳақида огоҳлантирди
АҚШнинг яқинда Украинага уруш баҳонасида кассетали ўқ-дорилар юбориш қарорига жавобан Россия президенти Ғарб давлатларини уруш баҳонасида Украинага кассетали ўқ-дорилар юбориш ҳақида огоҳлантирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Россия президенти Владимир Путин шу якшанба куни АҚШнинг Украинага кассетали бомба юбориш ҳақидаги яқиндаги қарорига жавобан шундай деди:Агар мамлакатга қарши кассетали ўқлар қўлланилса, Россия шунга ўхшаш чоралар билан жавоб қайтариш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу АҚШнинг Украинага бу мамлакатдаги уруш баҳонасида кассетали ўқ-дорилар юбориши бу урушни узайтиришини маьлум қилганди.
7-июл, жума куни АҚШ президенти Жо Байден мамлакатнинг Украина урушига интервенсион ёндашуви ва бу уруш баҳонасида Киевга узлуксиз қурол етказиб беришдан сўнг, CНН телеканалига берган интервюсида Қўшма Штатлар Украина армиясига кассетали ўқ-дорилар беришни маьқуллаганини расман тасдиқлади.
Россия президенти Владимир Путин ҳам якшанба куни мамлакат давлат телевидениесига берган интервюсида Украина армиясининг Россияга қўшиб олинган ҳудудларда, жумладан, Донецк, Луганск, Запорожя, Херсон ва Қрим яриморолидаги қарши ҳужумлари муваффақиятсиз якунланганини ма’лум қилди.