Россия ҳукуматининг юқори лавозимли расмийси: Қрим кўприги инфратузилмаси зарар кўрмаган
Россия бош вазири ўринбосари Қрим кўприги инфратузилмаси зарар кўрмаганлигини маьлум қилди.
Спутник хабарига кўра, Россия Бош вазири ўринбосари Марат Хосноулин душанба куни дастлабки маьлумотларга кўра, Украина учувчисиз учоқлари ҳужумларида Қрим кўпригининг структуравий инфратузилмаси зарар кўрмагани ҳақида маьлум қилган.
Россия бош вазири ўринбосари яқин бир неча соат ичида Қрим кўприги орқали автомобиллар ҳаракатини қайта тиклаш имконияти ҳақида қарор қабул қилинишини таькидлади.
Аввалроқ Қрим кўпригида содир бўлган воқеа туфайли ушбу муҳим кўприкда темир йўл ва автомобил қатнови тўхтатилган эди. Аммо орадан бироз вақт ўтиб, Тасс ахборот агентлиги душанба куни Қрим кўпригида содир бўлган воқеадан сўнг Қрим ярим оролини Россия билан боғловчи кўприкнинг темир йўл транспорти қайта тиклангани ҳақида хабар берди.
Россия Миллий аксилтеррор қўмитаси эьлонига кўра, душанба куни эрталаб Украинанинг иккита учувчисиз учоқлари Қрим кўпригига ҳужум қилган. Ушбу ҳужум натижасида Қрим кўприги шикастланган, икки киши ҳалок бўлган ва бир киши яраланган.
Қрим ярим ороли 2014-йилнинг март ойида ўтказилган референдумдан сўнг 97 фоиз овоз билан Россия таркибига қўшилди.