Россия пойтахтида портлаш овози эшитилди
Россия Мудофаа вазирлиги ушбу мамлакат пойтахтида портлаш овози эшитилганини маълум қилди.
Россия Мудофаа вазирлиги душанба куни эрталаб Киев режимининг Москва шаҳрида 2 та дрон ёрдамида теракт уюштиришга уриниши олди олинганини маьлум қилди.
Душанба куни Россия пойтахти Москва шаҳридаги Комсомолский кўчасида дрон қисмлари топилди ва бу кўча мудофаа вазирлиги биноларидан унча узоқ эмас.
Вазирлик қўшимча қилишича, Россия Федерал хавфсизлик хизмати ҳам ўз ҳисоботида Москванинг жануби ва жануби-ғарбидаги турли туманлар аҳолиси портлаш овозини эшитгани ва ҳозирча бу воқеада қурбонлар ҳақида хабар берилмаганини ёзди.
Москва мери Сергей Собянин маҳаллий вақт билан эрталаб соат 4:00 атрофида 2 та турар-жой бўлмаган бинога учувчисиз учоқ ёрдамида ҳужум уюштирилганини айтди.
Москва транспорт департаменти душанба куни эрта тонгда йўқ қилинган учувчисиз самолётнинг қисмлари қулаган Комсомолский проспектида ҳаракатланиш тақиқланганини маьлум қилди.
Аввалроқ Россия Украина билан уруш жабҳаларида можаро авж олаётган бир пайтда Кремл саройига учувчисиз самолёт ҳужумининг олди олингани ҳақида хабар берган эди.
Кремл саройи матбуот хизмати Киевнинг Кремл саройига учувчисиз самолёт билан ҳужум уюштириб, Россия президенти Владимир Путинни ўлдиришга уринганини маьлум қилди.
Дронларнинг қулаши ва уларнинг қисмларининг Кремл саройида сочилиб кетиши ҳеч қандай қурбонлар ва вайронагарчиликларга олиб келмади.