июл 27, 2023 11:02 Asia/Tashkent
  • Нигер президент гвардияси президентни ҳибсга олди
    Нигер президент гвардияси президентни ҳибсга олди

Нигер президент гвардияси кучлари бу давлат президентини президент саройи ичида ҳибсга олди

Реутерс ахборот агентлиги чоршанба куни эълон қилишича, Нигер президенти гвардия кучлари мамлакат президенти Муҳаммад Базумни президент саройи ичида ҳибсга олди, ҳарбий машиналар эса президент саройига кириш йўлларини ёпиб қўйди.

Бошқа томондан, Нигернинг президентлик органи эълон қилди:Агар президентни ҳибсга олишдан озод қилинмаса, армия президент гвардиясига ҳужум қилишга тайёр. Ушбу муассасанинг қўшимча қилишича, президент ва унинг оиласи президент гвардияси аьзолари ҳибсида бўлиб, саломатликлари жойида.

Айни пайтда, Нигер президенти Муҳаммад Базумнинг ушбу мамлакат президенти қўриқлаш кучлари томонидан ҳибсга олиниши ортидан; БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Нигердаги барча томонларни вазминликка чақирди. Антонио Гутеррес кучга таяниб, демократик ҳукуматни, Нигерда тинчлик ва барқарорликни заифлаштириш орқали ҳокимиятни қўлга киритишга уринишни кескин қоралади ва бу мамлакатдаги барча томонларни вазминликка чақирди.

Ёрлиқ