Арманистонда давлат тўнтаришига урунишнинг олди олинди
(last modified Sun, 24 Sep 2023 15:40:39 GMT )
сентябр 24, 2023 20:40 Asia/Tashkent
  • Арманистонда давлат тўнтаришига урунишнинг олди олинди
    Арманистонда давлат тўнтаришига урунишнинг олди олинди

Арманистон Миллий хавфсизлик департаменти бош вазир Николь Пашинян ҳукуматига қарши давлат тўнтаришига уриниш олди олинганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун якшанба Арманистон Миллий хавфсизлик  хкучлари  Арманистонда қурол ишлатиб "ҳокимиятни эгаллаб олиш" мақсадида тил бириктирган 8 кишидан иборат гуруҳни ҳибсга олганини эълон қилди.

Ереваннинг собиқ мери, Арманистон парламентининг собиқ депутати Алберт Базиян ҳам ҳибсга олинган 8 икши орасида бўлиши айтилади.

Арманистон Миллий хавфсизлик хизмати ушбу гуруҳдан тортиб олган нарсалар орасида биз қуроллар, ўқ-дорилар, тўппончалар, ўқ ўтказмайдиган жилетлар, масофавий алоқа восиалари, турли хил ёзувларни ўз ичига олган компютерлар ва ноутбукларга ишора қилиш мумкин деб аниқлик киритди.

Арманистон Миллий хавфсизлик хизмати қўшимча далилларни топиш бўйича текширувлар давом этаётганини  ва хабарлар ҳам ҳибсга олинан жиноий гуруҳ аъзоларининг барчаси жиноий гуруҳларда аъзолиги ва тажрибага эга бўлганини кўрсатмоқда деб таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз ўтган ҳафта чоршанбага ўтар кечачи Никол Пашиняннинг Тоғли Қорабоғ минтақасидаги инқироз давридаги ҳаракатларига қарши намойишчилар Ереванда намойиш ўтказиб полиция кучлари билан тўқнашдилар ва   мухолифат Пашиняни Арманистонга хиёнат қилганликда айблади.