Ислом ҳамкорлик ташкилоти Қуръонни ҳақорат қилганларга нисбатан чора кўришни талаб қилди
Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти Қурьони Каримга такрор-такрор ҳақорат қилишни қоралаб, ҳақорат қилаётган давлатларга нисбатан тегишли қарорлар қабул қилишга чақирди.
Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг Қуръони Каримни ҳақорат қилиш бўйича фавқулодда йиғилиши душанба куни кечқурун аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари иштирокида бошланди.
28-июн куни Швеция полицияси ҳимояси остида ироқлик қочқин Салван Момика Стокголм масжиди олдида Қурьони Карим нусхасини ёқиб юборган эди, яна Стокголмдаги Ироқ элчихонаси олдида Қурьони Каримни оёқ ости қилди ва исломга қарши шиорлар айтди.
Раи Алёум газетасига кўра, Ислом ҳамкорлик ташкилоти душанба куни кечқурун ушбу ташкилотга аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг виртуал йиғилишида эълон қилган баёнотида:Швеция ва Дания ҳукуматлари томонидан бундай ҳақоратларнинг такрорланишига йўл қўймаслик чоралари кўрилмаслиги БМТ Хавфсизлик Кенгашининг халқаро тинчлик ва хавфсизлик тўғрисидаги 2686-сонли резолюциясига зиддир.
Ушбу баёнотда, шунингдек, динлар, маданиятлар ва сивилизациялар ўртасидаги мулоқот, ўзаро тушуниш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги таькидланиб, тенглик ва тинчлик қадриятларини тарғиб қилиш нафрат, экстремизм, зўравонлик ва иғвога қарши курашишнинг энг яхши йўли эканлиги таькидланган.
Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти бу баёнотда Қуръон ҳақорат қилинган давлатларга қарши тегишли сиёсий ва иқтисодий қарорлар қабул қилиниши зарурлигига урғу берди.