Путин Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиётларида рус учувчисиз учоқларининг ишлашидан мамнунлигини билдирди
Россия президенти мамлакатнинг Украинадаги ҳарбий амалиётларида рус дронларининг кўрсаткичларидан мамнунлигини билдирди.
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин “Ростеc” мудофаа компанияси раҳбари Сергей Чамзев билан учрашар экан, Россиянинг “Ланcет” ва “Коб” учувчисиз учоқларининг Украинадаги мамлакат ҳарбий амалиётларидаги фаолиятидан мамнунлигини билдирди:Бу дронлар жуда самарали натижаларга эришди ва уларнинг ишлаб чиқарилишини ошириш керак.
Россия президенти, шунингдек, Ғарб давлатларининг Украинага қурол-яроғ ва ёлланма жангарилар юборишдаги ҳаракатлари бу давлатни ўлдириши ҳақида огоҳлантирди.
Айни пайтда, Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова душанба куни Украинадан Россияга қўйилган ҳар қандай ултиматумни рад этди ва Украина билан мустаҳкам тинчлик ўрнатиш шартларини таклиф қилди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Украина билан тинчлик ўрнатишнинг дастлабки шарти ҳақида маълум қилди:"Россиянинг янги ҳудудлари аҳолисининг ўз тақдирини белгилаш истаги натижасида ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомига мувофиқ шаклланган янги ҳудудлар ҳақидаги ҳақиқат тан олиниши керак".
Мария Захарованинг қўшимча қилишича, Украинани қуролсизлантириш ва де-насификация қилиш, русийзабон фуқаролар ва миллий озчиликларнинг ҳуқуқлари ички ва халқаро қонунларга мувофиқ кафолатланиши керак.
Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби ҳам шундай деди:Украинадаги урушни тўхтатиш, агар Киев жанговар ҳаракатлар ва терактларни тўхтатса ва Ғарб давлатлари бу мамлакатдаги уруш баҳонасида Украинага қурол юборишни тўхтатсагина мумкин бўлади.
Кейин Мария Захарова шундай деди:Россия Украина инқирозини дипломатик йўл билан ҳал қилишни ҳар доим қабул қилиб келган ва жиддий таклифларга жавоб беришга тайёр.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби, шунингдек, Россия иштирокисиз ўтказилган Украинадаги урушни тўхтатиш бўйича Жидда йиғилишини ҳам танқид қилиб, Украина бўйича Россия иштирокисиз ва унинг манфаатлари ҳисобга олинмаган ҳолда ўтказилаётган ҳар қандай йиғилишга ҳеч қандай қийматга эга эмаслигшини айтди.