Харков вилоятидаги янги ҳудудлар Россия кучлари назоратига ўтди
Сешанба куни Россия армияси кучлари Украинанинг Харков вилоятидаги янги ҳудудларни назоратга олишга муваффақ бўлди.
Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Харков фуқаролик-ҳарбий маъмурияти раҳбарининг эълонига кўра, Россия армияси кучлари ўзларининг сўнгги олдинга силжишида Харков вилоятидаги 5 та шаҳарни назоратга олишга муваффақ бўлишди. Шунингдек, Россия Мудофаа вазирлиги Украина армиясининг ушбу мамлакат кучлари билан тўқнашув пайтида сўнгги йигирма тўрт соат ичида қурбонлари ва зарарлари бўйича янги статистик маълумотларни эълон қилди.
Вазирлик баёнотида айтилишича, ўтган кун давомида Украина қўшинларининг Донецк, Кобянск, Запорижя, Краснилиман, Херсон ва Харков жанубидаги ўқларидаги рус қўшинларининг позицияларига қарши камида 21 та ҳужум операцияси қайтарилган.
Бошқа томондан, Россия Федерацияси Миллий хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев (сешанба) бу давлатнинг Украинадаги ҳарбий амалиётлари мақсадларини амалга оширишга яна бир бор урғу берди.