Покистон парламенти тарқатиб юборилди
Покистон президенти Ориф Алавий бош вазир Шаҳбоз Шариф таклифига кўра, мамлакат парламентини тарқатиб юборишга буйруқ берди.
Тасним агентлигининг Покистон матбуотига иқтибос келтирган ҳолда хабар беришича, Ориф Алавий муддатидан олдин сайловлар ўтказиш шартларини тайёрлаш мақсадида парламентни тарқатиб юборган. Ушбу қарордан сўнг, ўтиш (муваққат) ҳукуматга Покистонда умумий сайловлар ўтказиш учун 90 кун вақт берилади.
Покистон Конституциясига кўра, Покистон Миллий парламентининг 5 йиллик ваколати 2023-йил 12-августда тугайди ва шу билан бирга ҳукумат кабинети тарқатиб юборилади, сўнгра Покистонда умумий сайловлар ўтказиш учун 60 кунлик ўтиш даври (муваққат) ҳукумат тузилади.
Шу билан бирга, Покистон коалицион ҳукумати вазирлар маҳкамасининг сўнгги баёнотлари ушбу мамлакатда аҳоли ва уй-жойларни рўйхатга олиш бўйича янги статистик маьлумотлар туфайли бўлажак сайловларни ўтказиш бир неча ойга кечиктирилганидан далолат беради.
Покистон Конституциясига кўра, агар ҳар қандай аҳолини рўйхатга олишнинг якуний натижалари бўлажак сайловлар олдидан эьлон қилинса, сайлов округлари ўтиш даври ҳукуматининг 90 кунлик фаолиятини инобатга олган ҳолда янги аҳолини рўйхатга олишнинг янгиланган статистик маьлумотлари асосида аниқланиши керак. Покистондаги навбатдаги сайловлар 2023 йил охиридан кейинга қолдирилиши кутилмоқда.
Покистондаги сиёсий ўзгаришлар ҳукумат ва миллий парламентнинг якуний босқичига кирмоқда, чунки яқинда собиқ Бош вазир ва "Теҳрик-е-Инсаф" партияси раҳбари Имрон Хонни Давлат маблағларини ўғирлашга қарши курашувчи суд молиявий ўғирлаш иши бўйича айбдор деб топиб, 3 йил қамоқ ва 5 йил дисквалификацияга ҳукм қилди.
Имрон Хон ўтган ҳафта қамоққа жўнатилди ва шундан сўнг Покистон сайлов комиссияси Имрон Хонни кейинги 5 йилга дисквалификация қилиш ҳақида расман қарор чиқарди. Бу вақт ичида Имрон Хон сайловларда қатнашиш ёки ҳукумат ва сиёсий лавозимларни эгаллаш ҳуқуқига эга бўлмайди.
Покистоннинг амалдаги ҳукумати ўтган йили ўша пайтдаги Бош вазир Имрон Хон парламент аьзолари томонидан унга нисбатан ишончсизлик билдиришнома қабул қилиб, лавозимидан четлатилганидан сўнг ишга келган эди.