Россиянинг "Луна-25" космик кемаси коинотга учирилди
Россиянинг "Луна-25" космик кемаси жума куни Москвадан 5550 км шарқда жойлашган "Восточний" космик базасидан ой юзасида сув излаш мақсадида учирилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия космик агентлиги (Роскосмос) директори Юрий Барисов ушбу космик кеманинг учирилишини муваффақиятли деб баҳолади ва шундай эьлон қилди:“Союз 2.1Б” ракетаси билан учирилган ушбу космик кеманинг асосий мақсади Ойнинг жанубий қутбида сув ёки муз зарралари бўлиш эҳтимолини ўрганишдан иборат.
Россия космик агентлиги эксперти Анатолий Петрокович ҳам шундай деди:Ушбу космик кема ой ва унинг юзасини ўрганиш учун мўлжалланган, шунингдек, тупроқда кичик тешик очиш орқали ой тупроғидан намуна олишга қодир робот қўл.
Ой тупроғидан олинган намуналарни таҳлил қилиш учун ушбу космик кемада лазер тўлқинлари учун махсус қурилма ҳам ўрнатилган.
Россия космик агентлиги расмийлари ушбу космик кема Ойга 21 августда қўнишини башорат қилишди.
Ойнинг жанубий юзаси тузилишини ўрганиш ва табиий ресурсларни, шу жумладан сувни ўрганишдан ташқари, бу космик кема космик нурлар ва электромагнит нурланишнинг ой юзасига таъсирини ўрганади.
Ушбу маьлумотларга кўра, космик кемага кўп сонли камералар ўрнатилган бўлиб, улар тасвирларни ёзиб олади ва чанг чўккан пайтдан бошлаб ер стансиясига жўнатади.