Америкада қотиллик, талончилик ва зўрлаш статистикаси кўпайди
(last modified Sun, 13 Aug 2023 14:55:18 GMT )
август 13, 2023 19:55 Asia/Tashkent
  • Америкада қотиллик, талончилик ва зўрлаш статистикаси кўпайди
    Америкада қотиллик, талончилик ва зўрлаш статистикаси кўпайди

Америкада ўқотар қуроллар сони ушбу мамлакат аҳолисидан ошиб кетган бир вазиятда, 2023 йилда бу мамлакатда қотиллик, талончилик ва жинсий зўравонликнинг янги статистикаси эълон қилинди.

Кўп йиллар давомида кўплаб америкаликлар бу мамлакатда қурол олиб юриш ва уларга эгалик қилиш эркинлигидан норозилик билдириб, бу соҳадаги қонунларга ўзгартириш киритишни талаб қилиб келади. Аммо Қўшма Штатларда қурол лоббиси шунчалик кучлики, Конгресс Қўшма Штатларда қурол олиб юришни чеклаш учун ҳеч қандай аниқ чора кўрмади.

Ал-Маядеен нашрига кўра, АҚШда ўқотар қуроллар ёрдамида қотилликлар тўлқини авж олиши билан бир вақтда бу мамлакатда ҳам 2022-2023 йилларда талончилик ва жинсий зўравонлик ҳолатлари кўпайган.

Ушбу ҳисоботга кўра, ўртача жиноят (шу жумладан қотиллик ва талончилик) 2022 йилнинг биринчи олти ойида 15 793 ҳолатдан 2023 йилнинг биринчи олти ойида 20 547 тагача 30 фоизга ошган.

Америкада қотилликлар сони 28 фоизга ошган, 2022 йилнинг шу давридаги 126 та ҳолатдан 2023 йилда 161 тагача.

Зўравонлик билан боғлиқ жиноятлар миқдори ҳам 37 фоизга ошиб, 2022-йилнинг биринчи олти ойида 2350 та ҳолатдан 2023-йилнинг шу давридаги 3216 та ҳолатга етди.

Жинсий тажовуз даражаси 2022 йилнинг биринчи олти ойи ва 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 19 фоизга ошди.

Ва ниҳоят, Америкада автомобил ўғирлаш миқдори 2022 ва 2023 йиллар оралиғида икки баравар кўпайди ва хавфли ва оғир қуроллар билан қилинган ҳужумлар ҳам тўрт фоизга ошди.

Қўшма Штатларда жиноятлар ва жинсий зўравонликларнинг ортиб бораётган статистикаси давом этмоқда. Президентлар ҳар сафар президентлик сайловлари олдидан сайловолди ташвиқотларида фуқароларнинг хавфсизлик шароитларини яхшилашга ваьда беришади, лекин сайловда ғалаба қозонганидан кейин улар унутилади.