АҚШ Украинага хавфсизлик бўйича янги ёрдам пакетини тақдим этди
(last modified Tue, 15 Aug 2023 07:19:29 GMT )
август 15, 2023 12:19 Asia/Tashkent
  • АҚШ Украинага хавфсизлик бўйича янги ёрдам пакетини тақдим этди
    АҚШ Украинага хавфсизлик бўйича янги ёрдам пакетини тақдим этди

АҚШ ТИВ раҳбари -Давлат котиби Вашингтон ҳукумати Украинага янги 200 миллион долларлик хавфсизлик ёрдами пакетини тақдим этмоқчилигини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпанияснинг ўзбек тилидаги сайтининг Вал Стрит журналга таяниб хабар қилишича, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен  200 миллон долларлик ёрдам пакетини эълон қилиб Вашингтон ва унинг иттифоқчилари ва ҳамкорлари Россия урушини тўхтатмагунича Украина ёнида бўлади деб иддао қилди. Хабарга асосан бу пакетга ҳаво ҳужумига қарши ўқ-дорилар, минометлар ва бошқа миналардан тозалаш воситалари бор.

Кеча душанба куни ҳам Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Михаил Галюзин БМТ Бош котибининг Европа, Марказий Осиё ва АҚШ масалалари бўйича ёрдамчиси Мирослав Енча билан учрашганида Киевга Ғарб қуролларини жўнатишни тўхтатиш Украина мажбуриятларини олмаслик ва демилитаризация қилиш ва бу мамлакатни тўлиқ де-нацификация қилишни таъкидлади.

Россия ТИВ ҳам тарқатган баёнотида Галюзин бу учрашувда яна бир бор БМТдан бу ташкилот Низомининг  100-моддасига кўра бетарафлик тамойилларига қатъий риоя қилишни сўраганини эълон қилди.