Медведев Украинанинг НАТОга кириши учун шарт қўйди
Россия Миллий хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари Украинани НАТОга аьзо бўлиш шартини қўйди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия Миллий хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев НАТО Бош котиби девонининг Украинанинг ушбу ҳарбий иттифоққа қўшилиши ҳақидаги баёнотларига жавобан айтди:НАТОга қўшилиш учун Украина ҳукумати ҳатто қадимги Россиянинг пойтахти сифатидаги Киевни ҳам Москвага топшириши керак.
Аввалроқ, сешанба куни НАТО Бош котиби Енс Столтенбергнинг идораси директори Стен Женсен маълум қилганди:Украина баҳсли ҳудудларни Россияга топширса, ушбу шартномага аъзо бўлиши мумкин.
Медведев яна таъкидлади:Шунинг учун, агар поляклар бунга эътироз билдирмаса, Украина ҳукумати Лвов шаҳрини ўз пойтахти сифатида танлаши керак.
Эслатиб ўтамиз, Украинанинг НАТОга аьзолиги масаласи Россия ва Украина ўртасидаги урушнинг муҳим сабабларидан бири ва аслида асосдир.
Ғарб томонидан доимо рағбатлантирилган бу ҳаракатни Россия ўз миллий хавфсизлигига жиддий таҳдид деб билади.