август 17, 2023 21:32 Asia/Tashkent
  • Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари муваффақиясизликка учради
    Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари муваффақиясизликка учради

Америка веб-сайти Ғарбнинг санкциялар сиёсати орқали Россия иқтисодиётини заифлаштиришга қаратилган барча уринишлари муваффақиятсизликка учраганини тан олди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилиишча, Америcан Бусинесс Инсидер сайти эслатма чоп этиб, эълон қилди; Украина билан урушда қатнашганига қарамай, Россия 2022 йилда ўз бойлигини сезиларли даражада оширишга муваффақ бўлди.

Бусинесс Инсидер таъкидлади: Москва Ғарб томонидан киритилган барча чекловларга қарамай, ўтган йили ўз активларига яна 600 миллиард доллар қўшишга муваффақ бўлди.

Шу билан бирга, Швейцария банки маьлумотларига кўра, Россияга санксиялар киритиш натижасида АҚШ 5,9 триллион доллар, Шимолий Америка ва Европа эса 10,9 триллион доллар йўқотган.

Шунга кўра, 2022 йилда россиялик бойлар сони ҳам 56 минг кишига кўпайган.

АҚШ Конгресси Вакиллар Палатасининг аьзоси Маржори Тейлор Грин чоршанба куни Швейсариянинг “УБС” банкининг Россия бойлигининг ўсиши ҳақидаги ҳисоботи эьлон қилинганидан сўнг шундай деди: “АҚШ санксиялари барбод бўлди, Украина учун пул йўқ. "

Россия Иқтисодий ривожланиш вазири Максим Раштников ҳам аввалроқ Россия иқтисодиётининг ўзи Ғарб санксияларига бардош бера олишини ва  Жаҳон банки таснифида “харид қобилияти” бўйича дунёнинг энг қудратли бешта иқтисодиётидан бири сифатидаги ўз ўрнини сақлаб  қолганини айтди. 

Ёрлиқ