август 23, 2023 18:56 Asia/Tashkent

Ҳиндистоннинг "Чандраяан-3" зонди Ойга муваффақиятли қўнди.

ИРНА агентлигининг чоршанба куни Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти (ИСРО) таяниб  хабарига кўра, Чандраяан-3 Ойнинг жанубий қутби юзасига Викрам космик зондини муваффақиятли қўндирган. Бу Ҳиндистон зондининг Ой юзасига биринчи марта қўнишидир. Ҳиндистоннинг ушбу муҳим миссияси 6 ҳафта олдин минглаб томошабинлар олдида бошланган.

Ҳозирча фақат АҚШ, Хитой ва Совет Иттифоқи Ойга қўнишга муваффақ бўлди, бироқ уларнинг ҳеч бири Ойнинг жанубий қисмига этиб бормади. Яқинда россиялик зонд ҳам ой юзасига урилгандан кейин портлаб кетди.

Санскрит тилида "ой араваси" деган маънони англатувчи Чандраяан зонди Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти (ИСРО) томонидан Ой юзасига хавфсиз қўниш, маълумотлар йиғиш ва унинг таркиби ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун бир қатор илмий тажрибалар ўтказиш учун қурилган. 

Ёрлиқ