Хитой ва Саудия Арабистони атом энергетикаси соҳасида ҳамкорлик қилади
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби мамлакатнинг Саудия Арабистонида ядровий иншоотларни барпо этишда ҳамкорлик қилиш қарорини маълум қилди.
Сўнгги йилларда Пекин ва Ар-Риёд ўртасидаги муносабатларнинг кенгайгани Вашингтонни хавотирга солмоқда.
Американинг Wалл Стреет Жоурнал газетаси яқинда Хитой миллий ядро корпорацияси (CННC) Саудия Арабистонида атом электр стансиясини қуришни таклиф қилгани ҳақида хабар берди.
Эрон телерадиокомпаниясининг Ўзбек тилидаги сайтининг хабар беришича, Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ван Венбин шундай деди:Пекин ва Ар-Риёд кенг қамровли ва стратегик ҳамкорлар бўлиб, Хитой Саудия Арабистони билан турли соҳаларда, жумладан, атом энергетикасида ҳамкорликни давом эттирмоқда.
Ванг Венбин таъкидлади:Албатта, бу йўлда Хитой ядро қуролини тарқатмаслик бўйича халқаро қоидаларга амал қилади.
Хитойнинг ядровий энергия ишлаб чиқариш ускуналари сўнгги йилларда хорижий мижозларга эга.