Владимир Путин "Вагнер" қўшинларига содиқлигини эълон қилишни буюрди
(last modified Sun, 27 Aug 2023 06:25:42 GMT )
август 27, 2023 11:25 Asia/Tashkent
  • Владимир Путин \
    Владимир Путин \"Вагнер\" қўшинларига содиқлигини эълон қилишни буюрди

Россия президенти " Вагнер" қуролланган гуруҳи кучларига ҳукумтга содиқлиқ қасамёдини имзолашни буюрди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия президенти Владимир Путин кеча  " Вагнер" гуруҳи аъзоларидан ҳукуматга вафодор ва содиқлик қасамёдини имзолашни талаб қилувчи фармонни имзолади. Бу қарорга асосан Россия армияси номидан амал қиладиган ёки Украинадаги урушда Россияни қўллаб-қувватлайдиган ҳар бир шахс Россияга содиқлик қасамёди шартномасини имзолаши керак.

Хабарга асосан бу ҳужжатни имзолашдан мақсад Россия мудофаа секторининг маънавий ва ахлоқий асосларини мустаҳкамлашдир. Бу ҳужжатни имзолаганлар Россия армияси қўмондонлари ва юқори мартабали раҳбарлари буйруқларини тўлиқ бажаришга мажбурдирлар.

Сиёсий экспертларнинг фикрича  "Вагнер" ва бошқа хусусий ҳарбий пудратчилар ходимларининг мажбурий қасамёд қилишни Россия ҳукуматининг бундай гуруҳлар устида назоратни кучайтиришга қаратилган аниқ қадамидир.

"Вагнер" гуруҳи қўзғолонидан бирон олдин Россия мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолашдан бош тортган ягона ҳарбий ташкилотдир.