август 31, 2023 11:32 Asia/Tashkent
  • Шимолий Кореянинг янги ядровий машғулотларида иккита ракета учирилди
    Шимолий Кореянинг янги ядровий машғулотларида иккита ракета учирилди

Шимолий Коеря армияси АҚШ ва Жанубий Корея машғулотларига жавобан тактик ядровий зарба бериш машғулотлари доирасида иккита қисқа масофали баллистик ракетни учирди.

Юнҳоб ахборот агентигига кўра, бугун эрта тонгда Шимолий Корея ҳукумати  АҚШ ва Жанубий Кореянинг қўшма машғулотларига жавобан, Шимолий Корея етакчиси Км Чин ИН иштирокида мамлакат қуролли кучлари қўмондонлик марказида машғулотлар ўтказди деб таъкидлади.

Шимолий Корея ОАВлари ҳам  машқлардан кўзланган мақсад армиянинг барча қўмондонлари ва бош штаб бўлинмаларини урушга тўлиқ шай ҳолатга келтириш эди ва уларга жанговар базада бўлганларида ва кучли ҳарбий жақоб қобилиятига эга бўлганида тезкор учсуллар билан танишишларига ёрдам бериш эди деб эълон қилдилар.

Юнҳоб сайтининг ёзишича, Шимолий Корея ҳукумати шунингдек  бу мамлакат армияси  Жанубий Коерядаги асосий қўмондонлик пунктлари ва аэропортларни  йўқ қилишга тақлид қилинган тактик ядровий ҳужум машғулотларини ҳам ўтказган.

Бошқа хабарга кўра, кеча Жанубий Корея мудофаа вазирлиги  АҚШ армияси Жанубий Корея ва Япония билан қўшма ҳарбий машғулотларида алоҳида тарзда  B-1B стратегик бомбардимончиларни ишлатди. Бу турдаги бомбардимончилар жорий йилда ўнинчи парвози ҳисобланади деб маълум қилди.

Япония Мудофаа вазирлиги ҳам Япония денгизи устидаги бу қўшма ҳаво машғулотларни иттифоқчиларининг Шимолий Корея баллистик ракета учирилишига ҳар қандай вазиятда жавоб беришга тайёрлигини тасдиқлайди деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ