Москва Украинада қурол ва ҳарбий техника ишлаб чиқариш оьбъектларини қуришдан огоҳлантирди
(last modified Sat, 02 Sep 2023 07:43:53 GMT )
сентябр 02, 2023 12:43 Asia/Tashkent
  • Москва Украинада қурол ва ҳарбий техника ишлаб чиқариш оьбъектларини қуришдан огоҳлантирди
    Москва Украинада қурол ва ҳарбий техника ишлаб чиқариш оьбъектларини қуришдан огоҳлантирди

Кремль саройи матбуот котиби Украинада Ғарб мамлкатлари қурол-яроқ ва ҳарбий техникаларни ишлаб чиқарувчи иншоотлари заводлини қурилиши ҳақида огоҳлантирди.

Спуттик сайтининг хабар қилишича, Россия президентининг матбуот котиби,  Дмитрий Песков кеча Россия ва Туркия президентларининг учрашуви санасини тасдиқлаб, Украинада Ғарб давлатлари қуроллари ва ҳарбий техникаларини ишлаб чиқариш учун иншоотлар қуриш имконяти ҳақидаги хбарларга муносабат билдирди.

Дмитрний Песков Кремлдаги матбуот анжунимда, агар Ураинада Ғарб қуроллари ва ҳарбий техника ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилса уларнинг барчаси Россия армиясининг қонуний нишонига айланади деб огоҳлантирди.

Россиянинг ушбу расмийси шунингдек, Украинада Ғарб ҳарбий саноат объектларининг ташкил этилиши кескинликни пасайтириш ва можарони ҳал қилишга ёрдам бермайди ҳамда Россия махсус ҳарбий операцияларини муваффақиятли якунлашишига таъсир қилмайди деб таъкидлади.

Бундан олдин Киев  ҳукумати биланг иттифқочи бўлган баъзи Ғраб давлатлар жумладан Британия ва Финляндия Украина ҳудудида қурол-яроқ ва ҳарбий техника ишлаб чиқариладиган заводларни қуриш вариантларини кўриб чиқаётганини хабар қилганди.

Дмитрий Песков ўз сўзларида Россия президенти Владимир Путин 4 сентярь Сочи шаҳридаа туркиялик ҳамкасби Ражаб Тойиб Эрдуған  билан учрашиб  гаплашади деб маълум қилди.