Франция армияси Нигер ҳукуматни ҳужум билан таҳдид қилмоқда
(last modified Sat, 02 Sep 2023 08:29:03 GMT )
сентябр 02, 2023 13:29 Asia/Tashkent
  • Франция армияси Нигер ҳукуматни ҳужум билан таҳдид қилмоқда
    Франция армияси Нигер ҳукуматни ҳужум билан таҳдид қилмоқда

Франция Қуролли кучлари бош штаби Париж ҳукуматининг Нигердаги ҳарбий ва дипломатик объектларга қилинган ҳар қандай ҳужумга жавоб еришга тайёрлигини хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтинигг хабар қилишича, Франция Қуролли кучлари Бош штаби Нигер  ҳарбий кенгашининг Франция элчисини чиқариб юбориш ҳақидаги қарорига жавобан, агар Нигерда бу давлатнинг ҳарбий ва дипломатик объектларига ҳужум қилинса, Франция армияси қаттиқ жавобд қайтаради деб изоҳлади.

Франция армияси Бош штаби шунингдек 26-июлдан буён аскарларимиз Нигердаги фаолиятини Ниамей ҳарбий базаси билан чегараланган, Нигер қуролли кучлари билан ҳамкорлигимиз тўхтатилган деб маълум қилди.

Бу штаб шунингдек армия Нигерда француз ҳарбий ва дипломатик объектларни нишонга олган ҳар қандай янги кескинликка қаттиқ жавоб беришга тайёр деб қўшимча қилди.

Ўтган пайшанба куни Нигер ҳарбий кенгаши Париж элчиси Силвен Итти дипломатик дахлсизлигини бекор қилди ва полицияга уни Нигердан депортация қилишни буюрди.

Жорий йил август ойининг 25 чиси Нигер ТИВ ҳам Франция элчисига мамлакатни тарк этиши учун 48 соат вақт берди ва бу муддатдан кейин Франция элчиси Нигерни тарк этмади.

Франция ҳукумати Нигер ҳарбий кенгаши қарорини тан олмаслигини ва унинг элчиси Нигерда қолишини эълон қилди.

Август ойи аввалида Нигер президенти гвардиясини қатор қўшинлари бу мамлакат президенти  Муҳаммад Бозумни ҳокимятдан четлатишди.

Бу ҳаракати АҚШ ва Франциянинг кучли қаршиликига сабаб бўлди. Нигер ҳукумати Кенгани Париж ҳукуматидан бу давлат ишларига аралашмасликни талаб қилди ва Муҳаммад Бозумни Нигердаги Франциянинг тарафдори ва кучи деб билади.