Украина мудофаа вазири лавозимидан четлаштирилди
Кечага ўтар кечачи Украина президенти Володимир Зеленский бу мамлакат мудофаа вазири Алексей Резинковни ишдан бўлаштди.
Эрон телерадоикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Володимир Зеленский Украина мудофаа вазирининг ишдан олинганига тўхталиб шу ҳафта парламентдан Резниковни Рустам Умеров билан алмаштиришни сўрашини таъкидлади.
Резников кеча Украина Россия ҳудудларига қарши НАТО қуроллардан фойдаланмаслика ваъда берганини айтганди.
У сўзларида НАТО Украина томонидан берилган қуролларни Россиянинг расмий ҳудудларида ишлатмайди бироқ бу қуроллар Қрим ярим оролида қўлланилади деб маълум қилди.
Украина президенти Резниковнинг ишдан олингани сабаби ҳақида шундай деди: мен Мудофаа армия ва жамият билан ўзаро муносабатларда янги ёндашувлар ва асосларга муҳтож деб ҳисоблайман.
41 ёшли Умеров собиқ қоқнун чиқарувчсии ва қрим татарларидандир. 2022 йил сентябридан бери Украина давлати активлари жамғармаси раҳари бўлиб келган.
Ўтган жума куни ҳам Россия Мудофаа вазирлиги ўтган ҳафтада жами 281 та Украина дронини уриб туширанини улардан 29 таси Россиянинг ғарбий ҳудудлари устида йўқ қилинганини хабар қилганди.
Украина мудофаа вазири Алексей Резников 3 сентябр куни чоп этилган суҳбатида Украинада уруш бошланганидан бери Киев ҳукумати ўзининг Ғарб тарафдорларидан 100 миллиард долларга яқин ҳарибй ёрдам олган деб маълум қилди.