Болтиқ денгизида НАТО ҳарбий-денгиз машқларининг бошланди
(last modified Sat, 09 Sep 2023 16:14:37 GMT )
сентябр 09, 2023 21:14 Asia/Tashkent
  • Болтиқ денгизида НАТО ҳарбий-денгиз машқларининг бошланди
    Болтиқ денгизида НАТО ҳарбий-денгиз машқларининг бошланди

Шимолий Атлантика шартномасига (НАТО) аъзо 14 давлатнинг АҚШ ва Германия раҳбарияти иштирокидаги ҳарбий-денгиз машқлари бугун (шанба) Болтиқ денгизида “Шимолий қирғоқлар 23” сарлавҳаси остида бошланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, 23 сентябрга қадар давом этадиган бу йирик машғулотни ўтказишдан мақсад НАТО мудофааси доирасида реал режани амалга оширишдир.

Ушбу хабарга кўра, бугун бошланган машғулотларда Германия, Америка, Франция, Италия, Финляндия, Эстония, Дания, Канада, Бельгия, Литва, Латвия, Нидерландия, Полша ва Швециядан иборат 14 давлат иштирок этмоқда.

Ушбу машғулотларга раҳбарлик қилаётган Германия Ҳарбий-денгиз кучлари шанба куни баёнот бериб эълон қилди:Ушбу машғулотларда 30 га яқин кема ва сув ости кемалари, 19 та самолёт ва турли қуруқликдаги бўлинмалар иштирок этмоқда.

Германия ҳарбий-денгиз кучлари “Шимолий қирғоқлар 23” машғулотининг мақсадларидан бири бу машғулотларга жалб қилинган денгиз, қуруқлик ва ҳаво кучлари ўртасидаги ҳамкорликни оптималлаштириш эканлигини маълум қилди.

 "Шимолий қирғоқлар" машқлари илк бор Германия томонидан 2007 йилда бошланган ва унинг қўмондонлиги ҳар йили бу давлат, Дания, Швеция ва Финляндия ўртасида ўзгариб туради.

НАТО машғулотлари шундай бир вазиятда бошландики, Россия флоти матбуот хизмати кеча баёнот эълон қилди:Болтиқ денгизида жойлашган флотнинг бир гуруҳ кемалари денгиз ва қирғоқ нишонларига қанотли калибрли ракеталар билан кенг кўламли ҳужумни ўрганиш бўйича машғулот ўтказди.

Россия флотининг Болтиқ денгизидаги “Град” кичик бошқариладиган ракета фрегатлари ҳамда “Одинцово” ва “Совецк” кемаларидан иборат бўлган ҳарбий кучлари калибрли ракеталар ёрдамида тахминий душманнинг симулятсиланган ҳарбий кемаларинимуҳим қирғоқ иншоотлари нишонларига қарши кенг кўламли ҳужум уюштирди, дейилади баёнотда.

Объектив назорат маълумотларига кўра, барча мақсадлар муваффақиятли урилди, дея қўшимча қилинади баёнотда.

Ёрлиқ