сентябр 12, 2023 13:03 Asia/Tashkent
  • Шимолий Корея раҳбари Россияга келди
    Шимолий Корея раҳбари Россияга келди

Россия оммавий ахборот воситалари суратларни чоп этиб, бир неча соат олдин Шимолий Корея етакчисини олиб кетаётган махсус поезд Россия ҳудудига кирганини маълум қилди.

Кеча, душанба куни Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Россия президенти таклифига биноан Пхеняндан Москвага жўнаб кетгани маълум бўлди.

Спутник хабарига кўра; Россия оммавий ахборот воситалари бугун эрталаб (сешанба куни) эълон қилди:Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг зирҳли поезди “маҳаллий вақт билан 12:15 (Москва вақти билан 5:15) атрофида Приморский туманидаги Раздолная дарёси кўприги устидан ўтиб, шимолга йўл олган”.

Бу сафари давомида Ким ҳукумат вакиллари, Шимолий Корея Меҳнат партияси расмийлари ва ҳарбий қўмондонлардан иборат юқори даражали делегация билан Россияга бормоқда.

Кремл, шунингдек, Шимолий Корея ва Россия раҳбарлари ўртасидаги учрашув “тўлиқ” учрашув бўлишини маълум қилди.

Шу муносабат билан; АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Метю Миллер ҳам шундай деди:Вашингтон Шимолий Корея етакчисининг Россияга ташрифини диққат билан кузатиб боради ва унинг натижаларига кўра янги санксиялар жорий этилиши мумкин.

Бу Ким Чен Иннинг Россияга иккинчи ташрифи ва Путин билан учрашишидир. Ким Чен Ин ва Путин ўртасидаги биринчи учрашув 2019 йилда Россиянинг Владивосток шаҳрида бўлиб ўтган.

Ёрлиқ