сентябр 13, 2023 17:36 Asia/Tashkent
  • Путин Шимолий Корея билан сунъий йўлдош ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорликка урғу берди
    Путин Шимолий Корея билан сунъий йўлдош ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорликка урғу берди

Россия президенти Шимолий Корея раҳбари билан учрашувда икки давлат ўртасида суньий йўлдош ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик кўпаяётганига урғу берди.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ҳукмрон партия аьзолари, ҳукумат ва ҳарбий амалдорлардан иборат делегация билан кеча Россияга етиб келди.

Бугун, чоршанба куни Россия президенти Владимир Путин Шимолий Корея етакчисини “Восточний” космик базасида кутиб олди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Путин Ким билан учрашувда Шимолий Корея раҳбари ракета инжиниринги технологиясига қизиқиши ва мамлакат коинотдаги иштирокини ошириш устида иш олиб бораётганини айтган.

Ушбу учрашув учун “Восточний” космик марказини танлашга Москванинг суньий йўлдош қуришда Пхенянга ёрдам бергани сабаб бўлди.

Россия президенти, шунингдек, икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ошириш зарурлигини таькидлади.

Шимолий Корея раҳбари Москва билан муносабатларни ҳам Пхеняннинг устувор йўналишларидан бири деб ҳисоблаган.

Икки давлат раҳбарларининг музокараларида ушбу давлат мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам иштирок этмоқда.

Шимолий Корея етакчиси Россияга охирги марта 2019-йилда ташриф буюрган эди.

Ёрлиқ