Халқаро жиноятлар маҳкамаси АҚШни уруш жиноят содир этишда айбламоқда
Гаага шаҳридаги Халқаро жиноятлар маҳкамаси прокурори Фату Бенсуда кечанги сўзларида АҚШ давлатини Афғонистон ҳудудларида уруш жиноятлар содир этишда айблади.
Фату Бенсудага кўра, аниқ ҳужжатлар ва ўтказилан ўрганишалар асосида АҚШ ва НАТО ҳарбий кучлари 2003 чи ва 2004 чи йиллар мобайнида ғайрииносний ва ваҳшиёна тарзда қамалганларни қийноққа солишган.Бенсуда шунингдек мавжуд факт- далиллар ва маълумотлар АҚШ ҳарбий кучлари ва бу мамлакатнинг марказий разветка маъмурлари қамалганларни тергов этиш жараёнида куч ишлатишгани ва қамлаганларни ваҳшиёна тарзда калтаклашганини кўрсатмоқда. АҚШ ҳарбийлари ва хавфсизлик кучларини бундай ғариинсоний хатти ҳаракатлари эса уруш жиноятларнинг намуналаридандир.
Айтиш керакки, Халқаро судлардан бири илк марта Афғонистонда АҚШ ҳарбий кучлари томонидан содир этилган уруш жиноятлари борасида ўрганишлар олиб бормоқда. Халқаро жиноятлар маҳкамаси оммавий қирғинлар, инсониятга қарши уруш ва уруш жиноятларини кўриб чиқиш, аниқлаш ва ўрганиш мақсадида ташкил этилган суд ҳисобланади. Бу маҳкама қароргоҳи ҳам Голландиянинг Гаага шаҳрида жойлашган.
Халқаро жиноятлар маҳкамаси томонидан АҚШни уруш жиноят содир этишда айблангани Афғонистон ҳудудларида АҚШ хавфсизлик кучлари ва ҳарбийлари содир этган жиноятларга нисбатан ҳуқуқий нуқтаи назардан махсус чора тадбирлар кўриб чиқилиши йўлидаги буюк бир одим ҳисобланади.
Ҳозиргача АҚШ ҳардоим инсон ҳуқуқини ҳимоя этувчи мамлакат эканлигини иддао қилиб келмроқда. АҚШ давлати ҳар йили бошқа мамлакатларни инсон ҳуқуқи соҳасидаги ютуқлари ва камчиликларини ҳисоб- китоб қилиш ва ҳатто бошқа баъзи мамлакталарни инсон ҳуқуқини бузишда айблашни тўхтатгани йўқ.
АҚШ ҳозиргача оммавий қирғин ва уруш жинояти содир этган мамлакатларни муҳокама қилишни истаётган давлатлардан бири эканлигини иддао қилиб келган, аммо эндиликда Афғонистонда АҚШ ҳарбийлари ва хавфсизлик маъмурлари содир этган жиноятларини ошкор этилиши билан Вашингтон давлати ушбу айбловга нисбаттан қандай тарзда муносабат билдириб позиция тутиши мумкин деган савол тўғилиши табиийдир.
2011 чи йилда юз берган ҳодисадан сўнг, АҚШнинг уша вақтдаги президенти Жорж даблю Буш терроризмга қарши халқаро қарши кураш баҳонаси билан 2001 чи йилнинг октябридан бошлаб Афғонистонга кенг қамровли ҳужумларни бошлашга фармон берди. Бу ҳужумлар Афғонистонда Толибон ҳукуматини парчаланишига сабаб бўлди. Шу билан бирга Афғонистонда АҚШ ҳарбий кучлари ва бироз кейинроқ НАТО ҳарбий кучларини жойлаширилиши ҳамда АҚШ давлат ҳарбийлари томонидан кўп жиноятлар содир этилиши бу мамлакат тарихида янги қора бир делони ташкил бўлишига олиб келди. Зеро АҚШ ҳарбий кучлари Афғонистонда турли жиноятлар жумладан уруш жиноятига ҳам қўл уришгани ошкор этилди.
АҚШ давлати Багром авиабазасида буюк бир қамоқхонани таъсис этиши ва террорчилик амалиётларда гумон қилиб шу баҳона билан юзлаб афғонларни қийноққа солиши инсон ҳуқуқини ҳимоя қилишни иддао қиладиган ушбу мамлакат обру- эътиборига салбий таъсирини ўтказди.
Қамалганларнинг аксарияти нега ва қайси сабаблар билан АҚШ ҳарбий кучлари томонидан қўлга олинганлигини ҳатто билишмасди. Кўп мавридларда ҳам АҚШ ҳарбийлари уларга нисбатан қўпол муносабат қилиб ҳатто қамалганларни ваҳшиёна тарзза қийноққа солишган. 2012 чи йилнинг январь ойида Афғонистоннинг уша вақтдаги президенти Ҳомид Карзай томонидан қамалганлар вазиятини ўрганиб чиқиш ва сўраб сўраштириш мақсадида ташкил этилган Афғонисон давлатининг ҳуқуқий қўмитаси Багром қамоқхонасида маҳбусларга нисбатан АҚШ ҳарбий кучларининг ғайриинсоний муносабатлари ва бу қамоқхонада содир этилган кўп жиноятларни фош этди.
Ушбу судий экспертиза ва сўраб сўраштиришлар эса, лозим маълумотларни тўпланиши, кейинги босқичларда эса Халқаро жиноятлар маҳкамаси томонидан афғонистонлик қамалганларга нисбатан АҚШ ҳарбийларини куч ишлатгани ва уларни қийноққа солишганини муҳокама қилиш ташабуси билан чиқишига замин яратиб берди.
Бунга илова ўтган 16 йил ичида АҚШ ва НАТО ҳарбий кучларини Афғонистонда ҳузур топишини самарасиз бўлгани ва ҳатто бу мамлакат вазиятини янада ёмонлашишига сабабчи бўлганини била олиш қийин эмас. Афғонистон ҳудудларида АҚШ ва унинг иттифоқчилари ҳарбийларини ҳузур топиши урушни чўзилиши, терроризмни кенгайиб бориши, бу мамлакат халқини оммавий қирғин этилиши, бу мамлакатда гиёҳванд моддалар экилишини яна 40 фойиз ошиши ва Афғонистоннинг қолган инфратузилмаларани нобуд бўлишидан бшқа ҳеч қандай натижа келтиргани йўқ.
Афғонистонда ўтган 16 йил ичида АҚШ ҳарбий кучларини ҳузур топиши била бу мамлакатда террорчилик гуруҳлар хусусан Толибон ва ИШИД террористлари фаолиятларини кенгайиб боришига сабаб бўлган.