сентябр 19, 2023 14:56 Asia/Tashkent
  • Толибон Исломобод таҳдидларига жавоб қайтарди
    Толибон Исломобод таҳдидларига жавоб қайтарди

Покистоннинг мамлакат ҳудудига ҳарбий ҳужум қилиш таҳдидига жавобан Афғонистон Толибон ҳукумати матбуот котиби Кобул ҳар қандай ҳужумга жавоб беришини айтди.

Покистон муваққат ҳукумати бош вазири Анварулҳақ Какар афғон толибларини Исломободга қарши бўлган террорчи гуруҳларни қўллаб-қувватлаётганликда айблаб, Афғонистондан ҳужумлар давом этса, Покистон ўзини ҳимоя қилишга ҳақли эканини айтди. Кокер деди:Биз мамлакатни ҳимоя қилиш учун ҳамма нарсани қиламиз.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Толибон ҳаракати матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид Покистон муваққат ҳукумати бош вазирининг Афғонистонда ҳарбий амалиётлар ўтказиши ҳақидаги огоҳлантиришидан бехабар эканини маълум қилиб, айтди:Афғонистон ҳудудида ҳарбий ҳаракатлар бўлса, Кобул ҳукумати бунга жавоб беради.

Мужоҳид айтди:Покистонга маслаҳатимиз шуки, ўз муаммоларингизни ўз давлатингиз ичида ҳал қилинг ва кераксиз айбловлардан сақланинг.

Покистоннинг даъво қилишича, бу мамлакатнинг "Теҳрик-э-Толибон" террорчилик гуруҳи Афғонистон ҳудудидан ва ушбу мамлакат Толибон ҳукумати кўмагида мамлакат шимолида ўз ҳужумларини режалаштирмоқда. Аммо Толибон бу даъвони рад этди.

Ёрлиқ