Россия ўзининг чегаралари яқинида НАТО ҳарбий машғулотлари ўтказилишини танқид қилди
(last modified Thu, 21 Sep 2023 14:30:26 GMT )
сентябр 21, 2023 19:30 Asia/Tashkent
  • Россия ўзининг чегаралари яқинида НАТО ҳарбий машғулотлари ўтказилишини танқид қилди
    Россия ўзининг чегаралари яқинида НАТО ҳарбий машғулотлари ўтказилишини танқид қилди

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Украина масаласига жаҳон уруши хавфи ортиб бораётганини таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ўз сўзларида айнан жаҳон уруши хавфи билан курашиш учун Россия БМТ Низомининг барча қоидаларига шу жумладан ўз давлатларининг суверен тенглигига истисносиз риоя қилишини таъкидламоқда.

Сергей Лавров шунингдек, БМТ Низоми қоидалари танланиб қўлланмаслиги керак деб айтди.

Россия ТИВ ҳам НАТО ҳарбий машқларини мамлакат чегараси яқинида ўтказиши ҳақида огоҳлантириб, бу ҳаракатлар исталмаган ҳодисалар ва вазиятнинг ёмонлашуви хавфини кўпайтиришини эълон қилди.

Россия ахборот агентилигига маълум қилган Россия ТИВ,  НАТО ўзининг ҳарбий машғулотлари чоғида Россия " ҳужумлари" ни қайтариш чораларини кўпайтирганини яширмайди деб маълум қилди.

Лавров баёнотида келтирилишича, мавжуд маълумотларга биноан,  НАТОнинг 2024 -йил баҳорида мўлжалланган " Барқарор мудофаа" машғулотлари Европанинг бир қанча  давлатларини қамраб олади ва унда 40 мингдан ортиқ аскар иштирок этиши кутилмиоқда.

Баёнотда Россия ТИВ маълумотлари шуни кўрсатадики, бу манёврларда иштирок этаётган одамлар ва ҳарбий техникалар сони йил -сайин ортиб бормоқда.

Ёрлиқ