Николь Пашинян Қорабоғнинг инсоний, ҳарбий ва сиёсий аҳволи ҳақида гапирди
Арманистон республикаси Бош вазири, агар вазият чидаб бўлмас бўлиб қолса арманлар Тоғли Қорабоғдан эвакуация қилинишини тасдиқлади.
Арман персс ахборот сайтига таяниб Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ереван ҳукумати Қорабоғдан арманларни эвакуация қилиш ҳақида ўйламаяпти аксинча бу фуқаролао ўз уйларида яшашни давом эттиришларини агар хавфсизликдан баҳраманд бўлсалар ор-номус ва қўрқмасдан яшашларини истайди деб айтди Николь Пашинян.
Пашинян Тоғли Қорабоғда яшовчи амранларнинг Арманистонга эҳтимолий эвакуация қилиниши бўйича бу давлат ҳукуматининг позицияларини тушунтириб, бизнингча арманлар Тоғли Қорабоғдан эвакуация қилинади қачонки ҳаётни давом эттириш учун шарт-шароити имконсиз бўлиб қолган ва бугун биз ҳаётни давом эттириш имконсиз бўлиб қолганини ҳис қиляпмиз деб таъкидлади.
Николь Пашинян сўзларининг бошқа қисмида агар вазият яхшиланмаса арманларни эвакуция қилиш кун тартибимиздан жой олади деб баён этди.
У ўз сўзларида Озарбойжон Республикаси армиясининг шу ойда Тоғли Қорабоғга ҳужуми бошланганидан бери, Ереван 40 минггдан ортиқ арман оиласини турар жой билан таъминлаганини маълум қилди.
Арманистон Бош вазири шунингдек арманларнингг Қорабоғда қолишини "A-" режаси эканлигини таъкидлаб, бу давлат ҳукумати бу минтақада арманларнинг жойлаштиришни давом эттириш айниқса бу масалани БМТ Хавфсизлик кенгашида кўриб чиқиш учун ҳеч қандай ҳаракатдан воз кечмайди деб изоҳлади.