сентябр 29, 2023 13:25 Asia/Tashkent
  • Тоғли Қорабоғни тарк этиш давом этмоқда;минтақа аҳолисининг ярмидан кўпи Арманистонга қочиб ўтди
    Тоғли Қорабоғни тарк этиш давом этмоқда;минтақа аҳолисининг ярмидан кўпи Арманистонга қочиб ўтди

Озарбайжон Республикаси кучларининг ҳужумидан кейин Тоғли Қорабоғни тарк қилиш давом этмоқда.

19 ва 20 сентябрь кунлари Озарбайжон армиясининг Тоғли Қорабоғга ҳужуми бу ҳудуднинг арман аҳолисининг қочиб кетишига сабаб бўлди. Аввалроқ Боку Тоғли Қорабоғда этник тозалаш сиёсатини амалга оширишга қарор қилганини эълон қилган Арманистон Озарбайжон армиясининг бу ҳаракатини 2020 йилда тузилган тинчлик битими қоидаларини очиқдан-очиқ бузиш сифатида баҳолади.

Арман Пресс ахборот сайтининг хабарига кўра, Ереван кеча, пайшанба куни Озарбайжон Республикаси армиясининг ҳужумидан кейин Тоғли Қорабоғни тарк этиб Арманистонга бошпана топган арман қочқинлар сонининг 74 минг 400 нафарга етганини маълум қилди.

Арманистон Бош вазири матбуот котиби Назли Багдасарян бу статистик маълумотни эълон қилар экан, кеча соат 18:00 га қадар арман қочқинларни олиб кетаётган 15 минг 535 та автомобиль чегарадан ўтиб, мамлакатга кирганини қўшимча қилди.

Кеча Арманистон ҳукумати ҳам арман қочқинларга 100 минг драм нақд ёрдам беришини эълон қилди.

Арманистон бош вазири Армен Пашинян ушбу хабарни эълон қилар экан, бу молиявий ёрдам мамлакат бюджетидан тўланишини айтди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Тоғли Қорабоғ маҳаллий ҳукумати Тоғли Қорабоғ Республикаси тарқатиб юборилганини эълон қилган эди.

Ёрлиқ