октябр 09, 2023 14:41 Asia/Tashkent
  • Украина Запорижжя АЭС-га ҳужум уюштириши мувафақиятсиз якунланганин тан олди
    Украина Запорижжя АЭС-га ҳужум уюштириши мувафақиятсиз якунланганин тан олди

Украина Мудофаа вазирлиги разветка хизматининг юқори мартабали ходимларидан бири бу мамлакат армиясининг Запорижжя АЭС-га ҳужум қилиш мувафаққиятсиз уринишини тан олди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Украина мудофаа вазирлиги разветка  бошқармаси бошлиғи Кирил Буданов бу разветка идорасига алоқадор махсус кучлар Запорижжя АЭС-га 3 марта ҳужум қилиб уни эгаллаб  олишга уринганини тан олди. Буданов шунингдек бу ҳужумлар Россия армияси томонидан ҳар сафар қайтарилганини ҳам қўшимча қилди.

Украинанинг ушбу расмийси ўз сўзларида бундай ҳужумлардан бири 2022 -йил август ойида содир бўлганди ва шундан сўнг Украина разветка хизмати Запорижжя атом электр станциясини эгаллаб олиш мақсадида ўз кучларини Днепр дарёсининг  чап қирғоқига туширишга яна икки марта уринди аммо рус армиясининг оғир машиналари Украина кучларини чекинишга мажбур қилди деб таъкидлади.

2022-йил 19 октябрида Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игорь Конашенков ҳам Украина армиясининнг Каховка тўғони кўлидан ўтиб Запорижжя АЭСни эгаллаб олишга уринганини маълум қилганди.

Ёрлиқ