Шимолий Корея АҚШ эсменистрига ҳужум қилиш билан таҳдид қилди
Шимолий Корея Қўшма Штатларни мамлакат ҳарбий техникасига, жумладан, Корея ярим ороли сувларида жойлашган ядровий ҳарбий кемага қарши “енг кучли ва энг тезкор олдини олиш ҳужуми” билан таҳдид қилди.
УСС Роналд Рейган ядровий самолёт ташувчи кемаси пайшанба куни Жанубий Кореянинг Пусан портига қўнди.
Бу кема Пусанда душанбагача қолиши керак. Бу ҳаракат АҚШнинг Корея ярим оролида ўзининг стратегик салоҳиятини мунтазам намойиш этиш бўйича икки давлат раҳбарлари томонидан апрель ойида “Вашингтон декларацияси” номи остида эълон қилинган мажбуриятларига мос келади.
УСС Роналд Рейган бир неча кун олдин Корея ярим ороли жанубидаги сувларда Жанубий Корея, АҚШ ва Япония ҳарбий-денгиз кучларининг қўшма машғулотларида иштирок этди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек сайтининг Шимолий Корея расмий ахборот агентлигига таяниб хабар қилишича, Пхенян Вашингтон ядровий ускуналарини жойлаштиришни провокацион ҳаракат сифатида қоралаган ва бу стратегик қуроллар ўта хавфли денгиз ҳудудига киргани ҳақида огоҳлантирган.
Шимолий Корея АҚШнинг бу ҳаракатидан мақсад деб ўз иттифоқчиларида иллюзия яратиш ва Корея ярим ороли ва унинг атрофида "ёвуз базалар" ўрнатишни кўриб чиқди.
Охирги олти ой ичида бу Америка самолёт ташувчи кемасининг Жанубий Корея сувларига биринчи марта киришидир.