Эрдўғон сионистлар армиясининг Ғазо секторига ҳужумларини тўхтатишга урғу берди
Туркия президенти сионист армиянинг Ғазо секторига ҳужумларини имкон қадар тезроқ тўхтатишга урғу берди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон шанба куни сионист режим ўз жинниликларини бас қилиши ва Ғазо халқига қарши қирғинни дарҳол тўхтатиши кераклиги ҳақида огоҳлантирди.
Эрдўған сионист режимнинг кечаги Ғазога қилган ҳужумларига тўхталиб, қўшимча қилди:Кеча тунда Исроил Ғазодаги гуманитар инқирозни болалар ва аёлларни нишонга олган узлуксиз ўққа тутган ва ҳаво ҳужумлари билан кучайтирган.
Туркия Президенти, Ғарб давлатларининг қўллаб-қувватлашисиз сионистик режимнинг уч кун ҳам давом эта олмаслигини таъкидлади ва деди:Ғарб давлатлари Украина учун кўз ёш тўкишарди, энди эса қўллари Ғазо халқининг қонига бўялган ва бу режимни уялмасдан ҳимоя қилмоқда.
Ражаб Тоййиб Эрдўғон яна бир бор таъкидлади:Фаластин Исломий Қаршилик Ҳаракати (Ҳамас) террорчи гуруҳ эмас, Сурия ва Ироқдаги террорчиларни қўллаб-қувватловчи Исроил режимидир.
Туркия президентининг Фаластин ҳақидаги тарғибот дастурлари Эрдўғон ҳукумати сионистик режим билан иқтисодий ва хавфсизлик алоқаларини давом эттираётган бир пайтда амалга оширилмоқда.
Айни пайтда Туркия расмийларининг ўтган кунлардаги чақириғи билан бугун (шанба) Туркиянинг Истанбул шаҳрида сионистик режимнинг Ғазога ҳужумларини қоралаган катта намойиш ўтказилди.
Туркия ва Фаластин байроқларини кўтарган намойишчилар сионистик режимнинг Ғазо секторига ҳужумлари тўхтатилганига урғу бериб, бу режим армиясининг тажовузига қарши ҳайқирдилар.
Кеча тунда турк халқи турли шаҳарларда, жумладан Анқарада кўчаларга чиқиб, сионистик режимга қарши шиорлар айтишди.