Путин: Америка ва унинг иттифоқчилари дунёдаги беқарорликдан асосий манфаатдорлар
Россия президенти Владимир Путин Америка ва унинг иттифоқчилари дунёдаги беқарорликдан асосий манфаатдор эканини айтди:АҚШ Фаластин, Ироқ, Афғонистон ва Украинадаги барча муаммолар учун жавобгардир.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Путин ўз нутқида:Дунёдаги беқарорликдан асосий фойда Америка ва унинг иттифоқчиларига тушади ва шу сабабдан улар дунёнинг турли бурчакларида, масалан, Украина, Фаластин, Сурия, Ироқ, Афғонистон ва бошқа жойларда тартибсизлик ва беқарорлик яратишга интилишади.
Россия Президенти таъкидлади:Америкага бетартиблик керак, шунинг учун улар Ғарбий Осиёдаги қон тўкилишини тўхтатишга тайёр бўлганларни обрўсизлантиришади, ҳатто Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Америка томонидан таъқиб қилинади.
У қўшимча қилди:Америка ва унинг иттифоқчиларининг ушбу глобал тартибсизликни яратиш нияти бир қутбли дунё тартиби тугаши даврида ўз рақобатчиларини, шу жумладан Россияни тўхтатиб туриш ва беқарорлаштиришдир.
Ғарбнинг Россияни беқарорлаштиришга қаратилган ҳаракатларига тўхталиб, Путин шундай деди:Россиянинг Ғарбий Осиёга нисбатан позицияси ҳеч қачон ўз манфаатини кўзламаган, аммо Қўшма Штатлар минтақадаги вазиятдан бўлиниш учун фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.
Охир-оқибат, Ғазонинг юз минглаб бегуноҳ фуқароларини бомбардимон қилишни ҳеч нарса оқлай олмаслигини яна бир бор таъкидлаб, Россия Президенти қўшимча қилди:Ечимнинг калити тўлақонли Фаластин давлатини яратишда.