Россия армияси 20 дан ортиқ украин дронланини йўқ қилди
Россия Мудофаа вазирлиги бир кун ичида Украина армиясига тегишли20 дан ортиқ дронларни йўқ қилганини маълум қилди.
ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Россия Мудофаа вазирлиги, тарқатган баёнотида, рус кучлари сўнгги 24 соат ичида Москва, Брянск, Смоленск ва Тула вилоятларида жами 24 та Украина учувчисиз учоқларини йўқ қилинганини эълон қилди.
Бугун эрталаб Москва вақти билан соат 9:30 да Украина режими армиясининг Россиядаги объектларига ҳужум уюштиришига уриниши олди олинди деб қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз сўнгги ойларда Украина армияси Россияда бир нечта учувчисиз учоқлар ҳужумларни амалга оширди, уларнинг айримлари Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан йўқ қилинди.