Чехия мамлакати Украинага қурол-яроқ жўнатишни тўхтатади
(last modified Sat, 02 Dec 2023 08:09:44 GMT )
декабр 02, 2023 13:09 Asia/Tashkent
  • Чехия мамлакати Украинага қурол-яроқ жўнатишни тўхтатади
    Чехия мамлакати Украинага қурол-яроқ жўнатишни тўхтатади

Чехия томонидан Украинага қурол-яроқ юборилиши тўхтатилиши айтилмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Чехия мамлакати мудофаа вазири Яна Чернохова Чехия мамлакати энди Украинага кўпроқ ҳарбий ёрдам жўнатишга қодир эмаслигини маълум қилди.

У ижтимоий тармоқда тарқатган мурожаатида, биз Украинага қўлимиздан келган барча нарсани жўнатдик ва мамлакатнинг мудофаа қобилиятига таҳдид қолмасли учун биз бу мамлакатга кўпроқ товарлар юбора олмаймиз деб ёзди.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам шу муносабат билан  Ғарбнинг қурол-яроқ хариди ва Украинани қўллаб-қуввтлаш фаолияти бу давлат ҳарбийларии талофотлари фақат оширадию холос деб атйди.

Шойгу шунингдек Киев режими 6 ой давом этган қарши ҳужумда 125 мингдан  ортиқ аскарини ва 16 минг турдаги қуролларини йўқотди деб изоҳлади.

Бошқа томонидан Украина президенти Володимир Зеленский  Киев армиясининг Россияга қарши ҳарбий қарши ҳужуми мувафақиятсизликка учраганини тан олди икки мамлакат ўртасидаги уруш қиш мавсумигача янги босқичга киришини эълон қилди.

Зеленский ўз сўзларида биз урушнинг янги босқичига дуч келяпмиз ва бу ҳақиқат. Қиш фасли урушнинг янги босқичига тенг деб  изоҳлади.

У сўзларининг бошқа қисмида, Украина ўз иттифоқчиларидан сўраган барча қуролларни олмаган ва ҳарбий кучларнинг чекланганлиги тез олға силжишнинг олдини олади деб  таъкидлади.